Анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Хаммамизга маълумки куз кириб келиши билан ўлкамизда анор ва ҳурма пишиб этилади. Демак, бу меваларни истеъмол қилиш айни вақти. Шу сабабли биз, сиз азизларимизга бугун анор мевасининг фойдали хусусиятлари хақида ва нега уни истеъмол қилиш фойдали эканлиги борасида тўҳталишни лозим топдик.
Анор меваси барча меваларнинг қироли хисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради. Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда хам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги тан олинган бўлиб, унда организмнинг яҳши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд.
Агар сиз гўшт махсулотли таомларни истеъмол қилмасангиз ва вегетариан бўлсангиз, албатта шу мева сизнинг дастурҳонингиз устида доимий равишда бўлиши керак. Чунки унда гўшт махсулотида мавжуд 15 аминокислоталар бор. Унда яна асосий бўлган С, Р, Б6 ва В12 тўрт витаминлари мавжуд. Анор яна ёд, калий, калъций, темир ва кремний каби минералларга бой.

Анор устки қисмидан қуриган, ичи эса яҳши пишган ва сувли бўлиши керак. Чунки сиз анорни пўсти силлиқроқ вақтида узиб олган бўлсангиз у тақдирда анор хали яҳши этилиб пишмаган бўлади. Шунинг учун анорни пўсти қуриганроқ бўлиши керак. Анорнинг пўсти бизга унинг пишган ёки пишмаганлиги хақида билиш имконини яратади. Анор шарбати жуда хам фойдали бўлиб, уни қон камлик касаллигида, атеросклерозда, бронҳиал астмада, ангинада, диабет касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Анорнинг пўсти, дони хам фойдалидир. Уларнинг хар биридан турли йўналишларда фойдаланилади. Анорнинг пўстини чойга қўшиб ичилса, у уйқусизлик дардига учраганларга ва асаб тизими толиққан ва стресс холатда юрган инсонларга фойдалидир. Яна томоғингиз ориб қолса, шифокор хузурига этиб боргунингизча анор пўстини қайнатиб унинг сувида чайсангиз анча ёрдам беради. Чунки унинг таркибидаги органик кислоталар инфекцияни йўқ қилиш имконига эга.

Анорни яна косметик восита сифатида хам аёлларимиз ўз гўзалликларини сақлаш учун қўллашлари мумкин. Юз терингиз ёғли ва хусунбузарлар гохида сизни безовта қиладими? У тақдирда сиз анор пўстини майдалаб зайтун ёғида салгина қовуриб олиб, уни музлатгичда сақланг ва хафтада икки мартадан кўп бўлмаган холда юзингизга ниқоб қилинг.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, анор овқат рационига киритилган бўлса ва уни истеъмол қилиб турилса юрак хасталиклари юзага келишини ва аёллар кўкрак раки олди олинган бўлиши мумкин. Анор доналари эса юқори босимли касаллар учун жуда фойдали, у босимни секин-аста тушишига ёрдам беради. Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, ошқазон яра касаллиги мавжуд инсонларга анорни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки у жуда хам нордон ва кислоталидир. Анор шарбатини ўзини ичиш тишларимиз эмалини эмирилишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, унга озгина қайнатилган сув қўшиб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!