Мохито тайёрлаш ретсепти - алкоголсиз, спрайт ва минерал сув асосли турлари

Ёзнинг иссиқ кунларида алкоголсиз мохито коктейли чанқоқни қолдириш учун ажойиб ичимлик саналади.
МОХИТО ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 5 дақиқа | Портсиялар сони: 1
Керакли масаллиқлар:
Янги узилган ялпиз — 10 г;
Лайм ёки лимон — яримта;
Спрайт — 150 мл;
Муз — 8 бўлак;
Шакар — 1 чой қошиқ.
Тайёрланиши
Лайм ёки лимони иккига бўлинади ва бокалга солинади.
Сўнг ялпиз ва шакар қўшган ҳолда эзиб аралаштирилади.
Аралашмага муз қириндиси солиб, шейкерда яхшилаб урилади.
Тайёр аралашма бокалга солиниб, устидан спрайт қуйилади.
Ичимлик лайм бўлаги ва ялпиз билан безатилади. Мохито тайёр.

Спрайт бўлмаган ҳолларда шакарли сироп ва газланган минерал сувдан фойдаланиш мумкин. Шакарли сироп қайноқ сувга шакар эришдан тўхтагунга қадар солиб тайёрланади. Коктейлга таъбга кўра қўшилади.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!