Дўлма тайёрлаш - узум баргларидан коваток ретсепти

Токли дўлма (коваток) узум баргларидан тайёрланадиган нафақат ўзбек, балки кавказ, турк ва юнон ошхоналарининг машҳур таомларидан биридир. Дўлма гуруч, гўшт, балиқ, сабзавот ёки ёнғоқ билан бўлиши мумкин. Таомнинг номи тукча феъл — тўлмоқ сўзидан олинган. Мақолада таомнинг классик тури — гўштли дўлма тайёрланиши ретсепти келтирилади.
ТОКЛИ ДЎЛМА ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 80 дақиқа | Портсиялар сони: 10
Керакли масаллиқлар:
Узум барглари — 60 дона
Гўшт — 1 кг
Булён (сабзавот ёки гўштли) — 1 литр
Гуруч — 200 г
Пиёз — 2 та
Саримсоқ — 1 дона
Петрушка (янги тўғралган) — 1 чой қошиқ
Ёғ — 2 чой қошиқ
Мурч, туз, зираворлар — таъбга кўра
Тайёрланиши
Дастлаб узум барглари 2-3 соат давомида совуқ сувда ивитиб олинади.
Гуручга илиқ сув қуйилади ва бир четга олиб қўйилади.
Гўшт майда қилиб тўғралади ёки қиймалагич орқали чиқариб олинади.
Каттароқ идишда гуруч, петрушка, майда қилиб тўғралган саримсоқ ва пиёз, гўшт, зираворлар, туз ва мурч аралаштириб олинади.
Ёйилган узум баргларига ярим ош қошиқдан гўштли аралашма солиб, улар тугиб чиқилади. Бунда дастлаб баргнинг икки чети букилади, сўнг рулет қилиб ўралади.
Қозон тубига дўлма чокини пастга қаратган ҳолда бир қатор қилиб териб чиқилади. Барглар қайнаш чоғида очилиб кетмаслиги учун уларнинг усти ликопча билан босиб ёпиқ қўйилади.
Сўнг устидан тайёр булён қуйилади. Булён дўлмалар сатҳидан 2 см баланд бўлиши керак. Ўрта оловда 30-40 дақиқа давомида пиширилади.
Дастурхонга сузма ёки сметана билан тортиқ қилинади.
ТОКЛИ ДЎЛМА ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Ушбу ретсепт учун таъбга кўра қўй ёки мол гўштидан фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!