Қатлама тайёрлаш ретсепти - босқичма-босқич кўрсатма + фото

Ўзбек миллий хамирли пишириқларининг турли хиллари мавжуд ва уларнинг барчаси ўзига хос равишда жуда мазалидир. Ана шундай пишириқлардан бири қатлама бўлиб, у қаватли хамирни ёғда қовуриш усулида тайёрланади. Унинг ретсепти қуйида батафсил.
ҚАТЛАМА ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2 соат | Портсиялар сони: 12
Керакли масаллиқлар:
Ун — 700 г;
Сув — 350 мл;
Туз — 1,5 чой қошиқ;
Эритилган ёғ — 100 г;
Қовуриш учун ўсимлик ёғи.
ТАЙЁРЛАНИШИ
1-ҚАДАМ
Дастлабки иш хамир тайёрлашдан бошланади. 700 г ун, 350 мл сув ва 1,5 чой қошиқ туз билан хамир қорилади.
2-ҚАДАМ
Хамирга дам беришХамирдан зувала ясалади ва унинг усти идиш билан ёпиб қўйилади, ярим соат давомида дам берилади. Сўнг хамир 2 мм қалинликдаги тўртбурчак пласт қилиб ёйилади.

3-ҚАДАМ
Ёйилган хамирга устидан 100 грамм эритилган ёғ қуйиб, тенг равишда тақсимлаб суртилади. Эритилган ёғ ўрнига таъбга кўра маргарин, сариёғ ёки ҳайвон ёғини ишлатиш мумкин, лекин эритилган ёғ билан қатлама яхшироқ таъмга эга бўлади.
4-ҚАДАМ
Эритилган ёғ тайёрлашни эслатиб ўтиш жоиз. Сув ҳаммомига сариёғ солинган идиш қўйилади, сўнг бир соатча паст оловда қиздирилади. Бу вақтга келиб идиш тубига оқ чўкинди чўкиши, юзасида эса кўпик ҳосил бўлиши керак. Кўпик олиб ташланади, ёғ эса чўмич билан чўкиндисини аралаштириб юбормаган ҳолда сузиб олинади.
5-ҚАДАМ
Хамирдан зувалачалар тайёрлаш
Ёғлаб олинган хамир рулет қилиб ўралади ва олтита тенг қисмга бўлиб олинади.
Ҳар бир қисм столга қўйиб, кафт билан япалоқ қилиб олинади. Сўнг тахтага териб, устидан озиқ-овқат плёнкаси билан ёпилади ва 30-40 дақиқа музлатгичга ёки 2-3 соат совутгичга юборилади.

6-ҚАДАМ
40 дақиқа ўтгач, хамир музлатгичдан чиқариб олинади. Агар улар идишга музлаб ёпишиб қолган бўлса, эҳтиёткорлик билан ажратилади.
7-ҚАДАМ
Стол ва ўқловга бироз ун сепилади, хамир қалинлиги 2 мм, диаметри эса тахминан 20-22 см қилиб доира шаклда ёйиб олинади.
8-ҚАДАМ
Қатламани қовуриш Туби чуқурроқ бўлган товага бироз ўсимлик ёғи қуйилади, яхшилаб қизигач, ёйилган қатламани ёғга тушириб, това қопқоғи ёпилади ва ўртача оловда ҳар томони 3-5 дақиқа давомида қовуриб олинади. Пишгач, идишга олиб, қолганларини пишириб олгунча усти ёпиқ қилиб сақланиб туради.

9-ҚАДАМ
Қатлама жуда мазали нон ҳисобланади. Дастурхонга анъанавий равишда унинг устидан шакар сепиб ёки қаймоқ, мураббо ва чой билан, аччиқ соус, қайнатилган тухум ва сабзавотли гарнир билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!