🍛 Таомлар

Туркча сомса ретсепти - тайёрлаш босқичлари + фото

1 дақиқа 4.2К марта ўқилди
Туркча сомса ретсепти - тайёрлаш босқичлари + фото
Уй шароитида тайёрланган туркча сомса нафақат тамадди учун мукаммал вариант, балки меҳмонларни сийлаш учун ҳам ажойиб таом бўлади. Иштаҳа очар обдор начинка, қарсилдоқ хамир — жуда мазали!

ТУРКЧА СОМСА ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1,5 соат | Портсиялар сони: 12
Керакли масаллиқлар:

Маргарин ёки сариёғ — 250 г;
Сметана — 250 г;
Ун — 750-850 г;
Истеъмол содаси — 1 чимдим;
Қийма гўшт — 500 г;
Картошка — 2-3 дона;
Пиёз — 2-3 дона;
Туз, мурч, зираворлар — таъбга кўра;
Тухум — 1 дона;
Кунжут — 1 ош қошиқ.
Тайёрланиши

Чуқурроқ идишга истеъмол содаси қўшган ҳолда ун элаб солинади.

Музлатилган сариёғ (сифатли маргариндан ҳам фойдаланиш мумкин) пичоқ ёки қирғичдан чиқариш орқали майдаланади. Сўнг унга қўшиб, қўллар ёрдамида бир хил массадаги ушоқ хосил бўлгунча аралаштирилади.

Туркча сомса ретсепти - тайёрлаш босқичлари + фотоКейин аралашмага секин-аста сметана қўшган ҳолда (у бироз кўпроқ ёки камроқ керак бўлиши мумкин) хамир қорилади. Хамирдан зувала ясалиб, бир муддат совутгичга қўйилади.
Айни пайтда сомса учун начинка тайёрланади. Пиёз майда кубик шаклида, картошка эса ингичка сомончалар шаклида тўғраб олинади ёки қирғичнинг йирик тиши орқали ўтказилади. Масаллиқлар қиймага қўшилади.

Қиймага таъбга кўра туз ва мурч солинади. Хуш кўрувчилар бошқа зираворлар ёки қуритилган кўкатлар қўшишлари ҳам мумкин. Барчаси яхшилаб аралаштирилади ва тайёр бўлган аралашмадан кичик овалчалар шакллантирилади.

Туркча сомса ретсепти - тайёрлаш босқичлари + фотоХамир ун сепилган юзага қўйилади ва юпқа қилиб ёйилади. Сўнг ўртача кенгликдаги узунчоқ кесимларга ажратиб олинади. Туркча сомса янада чиройли кўриниши учун хамирни шаклдор пичоқ ёрдамида кесиш мумкин.

Сўнгра барчаси жуда оддий: ҳар бир хамир бўлагига начинка қўйиб ўраш ва четларини маҳкам қилиб ёпиштириб чиқиш лозим.

Туркча сомса ретсепти - тайёрлаш босқичлари + фото
Сомсанинг юза қисмига тухум суртиб, бироз кунжут сепилади. Ёғланган ёки пергамент ёйилган противенга бир текис қилиб териб чиқиб, 180 °Ц гача қиздирилган печда 35-40 дақиқа давомида пиширилади.

Турк сомсаси тайёр. Бироз совигач, дастурхонга томатли соус ёки сирка эритмаси ва иссиқ чой билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →