🥗 Салатлар

Коулсло салати

3.1К марта ўқилди
Коулсло салати
Европа пшхонасининг машҳур салатларидан бирин эътиборингизга тақдим этамиз. Енгил ва витаминларга бой салат. Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, мазали ва лаззатбахш таъмни сизга тақдим этади.

Керакли масаллиқлар:
  • 1 та қизил карам, оқ карам
  • 2 дона сабзи
  • 1 банка маккажўхори консерваси
  • 1 боғ петрушка
  • 100 грамм сметана ёки ёгурт
  • 1 ош қошиқ олма сиркаси
  • 3 чой қошиқ шакар, 0,5 чой қошиқ туз
  • 1 ош қошиқ хантал (горчитса)
  • Таъбга кўра мурч

Тайёрлаш усули:
1. Оқ карамни майда сомонча шаклда тўрғанг. Қўлингиз билан эзинг. Тозаланган сабзини қирғичнинг катта томонидан чиқаринг.
Коулсло салати2. Шунингдек, қизил карамни ҳам майда сомонча шаклда тўрғанг. Қўлингиз билан эзинг. Петрушка кўкатини майда тўрғаб, бирлаштиринг.
Коулсло салати3. Маккажўхори консервасини очинг ва маккажўхорини шарбатидан ажратинг.
Коулсло салати4. Барча масаллиқларни бирлаштиринг.
Коулсло салати5. Салат учун соусни тайёрланг. Бунинг учун: ёгурт, туз, шакар, хантал, сирка ва мурчни бирлаштиринг, аралаштиринг.
Коулсло салати6. Соусни салатга қўшинг, аралаштиринг. 2-3 соатга музлатгичга қўйинг. Белгиланган вақт ўтиб, мазали салатни дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Ушбу салат озиш учун ўз устида ишлаётган инсонлар учун ҳам маъқул бўлади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →