🥗 Салатлар

Гўштли корейсча салат

1 дақиқа 9.1К марта ўқилди
Гўштли корейсча салат
Жуда ҳам мазали салат! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши аниқ. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 2 дона бодринг
  • 1 дона қизил булғоқ қалампири
  • 400 грамм мол гўшти
  • 1 чой қошиқ қизил аччиқ қалампир
  • 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • 1 чой қошиқ кориандр кукуни
  • 3-4 ош қошиқ соя соуси
  • 2 ош қошиқ 5 % сирка
  • 1 дона пиёз
  • 1/2 чой қошиқ шакар
  • 2 дона саримсоқ доначаси
  • 1 чой қошиқ туз
Тайёрлаш усули:
1. Бодрингни бошки қисмларини кесиб олинг, 2 ёки 3 қисмга бўлинг. Сўнг, яна 3-4 қисмга кесинг.
Гўштли корейсча салат2. Ошхона тоғорачасига солиб, туз сепинг ва 15-20 дақиқага четга олиб қўйинг.
Гўштли корейсча салат3. Мол гўштини юпқа, сомонча шаклда тўрғанг.
Гўштли корейсча салат4. Тозаланган пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўрғанг.
Гўштли корейсча салат5. Бодрингларни озгина сиқиб, ажралган шарбатини тўкиб ташланг. Қизил қалампир, кориандр, майдаланган саримсоқ ва шакарни солинг.
Гўштли корейсча салат6. Товада қиздирилган ёғда гўштни солиб, баланд оловда қовуринг. Гўштдан сув ажралишни бошлаши билан пиёзни солинг, 1 дақиқа давомида қовуринг. Сўнг, соя соусини қуйинг ва яна 1-2 дақиқа давомида қовуринг.
Гўштли корейсча салат7. Белгиланган вақт ўтиб, тайёрланган иссиқ гўштни бодринг устидан қуйинг.
Гўштли корейсча салат8. Булғор қалампирини юпқа, сомонча шаклда тўрғанг ва бодринг устига солинг. Сиркани айлантириб қуйинг ва 5 дақиқадан сўнг аралаштиринг. Салатни бутунлай совутинг.
Гўштли корейсча салат9. Тайёр ва мазали салатни дастурхонга тортинг.
Гўштли корейсча салатЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →