🥗 Салатлар

Хитойча бақлажон салати

4.6К марта ўқилди
Хитойча бақлажон салати
Ажойиб газак! Тайёрланиши оддий, натижаси бутун бир лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Яқинларингизга лаззатланишни улашинг. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 3 дона бақлажон
  • 6-8 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • 2-3 дона саримсоқ доначаси
  • 1 ош қошиқ занжабил (имбир)
  • 1 дона қалампир чили
  • 1 дона кўк пиёз шохчаси
  • 1 ош қошиқ соя соуси
  • 1 ош қошиқ сирка
  • 0.5 чой қошиқ шакар
Тайёрлаш усули:
1. Барча масаллиқларни газ ёнига жамланг. Бақлажонни тозаланг, икки қисмга бўлинг. Яна 3-4 қисмга бўлинг.
Хитойча бақлажон салати2. Чили қалампири, саримсоқ ва кўк пиёзни майда шаклда тўрғанг. Занжабилни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.

3. Чуқур товада ўсимлик ёғини қиздиринг. Ҳар бир бақлажон бўлагини 2-3 дақиқа мобайнида, ҳар томонлама қизартириб қовуриб олинг.
Хитойча бақлажон салати4. Тайёр бақлажонларни четга олинг. 1 ош қошиқ қиздирилган ёғга саримсоқ, занжабил, кўк пиёз, чили қалампирини солиб, ҳушбўй ҳид таралгунча қовуринг. Сўнг, бақлажонларни солиб, 1 дақиқа давомида қовуринг, соя соуси, сирка, шакарни солиб аралаштиирнг. Оловни ўчиринг.
Хитойча бақлажон салатиХитойча бақлажон салати5. Ҳоҳишингизга кўра газакни иссиқ ёки совуқ ҳолда дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →