Баклажонли рулет

Баклажонли рулет
Баклажонли рулет


Газак учун ажойиб танлов! Тайёрланиши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 2 дона бақлажон
  • 150 грамм ўсимлик ёғи
  • 100 грамм пишлоқ
  • 150 грамм творог
  • 3-5 дона саримсоқ доначаси
  • 40 грамм ёнғоқ
  • 40 грамм кўкат (укроп, кашнуч, райҳон)
Тайёрлаш усули:
1. Ювилган бақлажонни узунлиги бўйлаб, юпқа шаклда кесиб чиқинг. Туз сепинг ва 5 дақиқага қолдиринг. Сўнг, ювинг ва қуритинг.
2. Товада ёғни қиздиринг. Бақлажон бўлакларини ҳар томонлама, қизартириб қовуринг. Сўнг, ошхона сочиғига олинг, ортиқча ёғи ажралиши учун.
3. Асосни тайёрланг. Қирғичдан чиқарилган пишлоқ, творог, майда тўрғалган саримсоқ, кўкат ва майдаланган ёнғоқ, туз, мурчни бирлаштиринг ва аралаштиринг.
4. Бақлажон бўлаги бошига чой қошиқда асосдан солинг ва рулет шаклда ўранг.
5. Тайёр рулетни кўкат шохчалари ва майдаланган ёнғоқ билан безатинг. Дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Дармон-дори салат

Кайнатилган лавлаги киргичнинг йирик тишидан чикарилади. Ёнгок ва саримсок пиёз эзилади, ёки майда тугралади. Тайёр массага майонез кушилади. Ёнгок ёки саримсок пиёзни хушламайдиганлар уни кушмаса хам булади....

Шпротли газак

Кора нон, аввал паррак, сунгра учбурчак килиб кесилади. Тостерда ёки товада озгина сариёг билан икки томони кизартириб олинади. Помидор ва бодринглар ингичка паррак килиб кесилади. Саримсок пиез эзилади ёки майда тугралиб, майонез билан аралаштирилади. Нон булакчалари устига майонез аралашмаси суриб чикилади. Сунг, салат барги, бир булак помидор...

Смак салати тайёрлаш рецепти - босқичма-босқич + фото, тавсиялар

“Смак” салати жуда мащур, деярли хар бир кафе менюсида мавжуд. Салатани тайёрлаш осон ва масаллиқларни топиш мушкул вазифа эмас. Аксарияти хар доим совутгичда бўлади. Шунга қарамай, салат жуда мазали саналади. Уни маёнез, сметана ёки зайтун мойи билан тўлдириш мумкин....

Баклажонли салат

Тухум, ун ва туз идишга солиниб, аралаштирилади. Баклажонлар 5-7 см калинликда паррак килиб тугралади ва тухумли аралашмага ботириб олиниб, товада, ёгда икки томони кизаргунича ковурилади....

Шуба салат

Картошка, сабзи, лавлаги ва тухум сувда кайнатиб олинади. Бу масалликларнинг пусти артилиб, алохида идишга киргичдан чикарилади. Салат идишининг тубига майда тугралган балик ёйиб куйилади. Сунг, устига тухум оки, картошка, сабзи ва лавлаги устма уст ёйиб чикилади....

Бодрингли салат

Бодринг сомонча тугралади. Сабзи киргичнинг йирик тишидан чикарилади. Кукатлар майда тугралади. Кизиб турган ёгда пиёз новвот ранг тус олгунича ковурилади. Устига кийма солиниб пишгунича ковурилади. Тайёр массани таъбга кура зираворлар кушиб аралаштирилади....

Соя соуси остидаги бодринг

Бу жуда ҳам мазали ва ҳушбўй! Жуда ҳам тез тайёрланаиган, оддий салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Сабзавотли икра

Баклажон ва кизил сабзи гушт киймалагичнинг йирик тишидан чикарилади. Помидор ва ковокча майда, булгор калампири йирик тугралади. Тугралган пиёз ёгда ковурилади. Пиёз новвот ранг тусига киргач, устига сабзи, баклажон ва ковокча солиниб, ковуришда давом этилади. Бироздан сунг устига булгор калампири ва саримсок пиёз солиниб, ковуришда давом...

"Кизил юрак" газаги

Ажойиб газак! Гўзал кўиниш, ажойиб таъмга эга. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Айсберг салати

Айсберг туртбурчак килиб тугралади. Кайнатилган (пишган) тухум 2 га булиб, паррак килиб тугралади. Товук гушти хам паррак килиб тугралади. Кукатлар майда тугралади. Хамма масалликни майонез ва жухори билан аралаштирилади....

Фикр қўшиш