🥗 Салатлар

Грузинча тузланган карам

3.7К марта ўқилди
Грузинча тузланган карам
Бу жуда ҳам мазали ва фойдали. Витаминларга бой. Қуюқ таомлар учун ажойиб қўшимча. Тайёрланиши оддий, натижаси сизни лол қолдириши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 3 кг карам
  • 1-2 дона лавлаги
  • 1-2 дона саримсоқ боши
  • Аччиқ қалампир
  • Укроп ёки селсерей
  • 3 ош қошиқ туз
  • 1 ош қошиқ шакар
  • 2-3 дона лавр барги
Тайёрлаш усули:
1. Карамни икки қисмга бўлинг, сўнг, ҳар бир карам қисмини 4 қисмга бўлинг. Карамни шундай кесингки, кесилган карам қисмлари сочилиб кетмасинг.
Грузинча тузланган карам2. Лавлагини тозаланг ва ўртача қалинликда, юмалоқ шаклда кесинг.
Грузинча тузланган карам3. Карам тузланадиган идишга лавлаги ва карамни қатор кетма-кетликда солинг.
Грузинча тузланган карам4. Саримсоқ доначаси, кўкат ва қалампирдан солинг.
Грузинча тузланган карам5. Лавр барги ва туз сепинг. Кастрюлкага 2 литр сув қуйинг. Туз, шакар ва лавр барги солинг. Оловга қўйинг ва қайнатинг. Иссиқ маринадни карам ва лавлаги устидан қуйинг.
Грузинча тузланган карам6. Карам устини лаганча билан бостириб ёпинг. Устига оғир вазнда нарса қўйинг. 5-7 кун хона ҳароратида сақланг. Белгиланган вақт ўтиб, карамни олиб музлатгичга қўйинг.

7. Карамни дастурхонга тортишдан аввал ўсимлик ёғи билан сепинг. Дастурхонга тортинг.
Грузинча тузланган карамЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →