Гуштли корейсча салат

Гуштли корейсча салат
Гуштли корейсча салат


Жуда ҳам мазали салат! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши аниқ. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 2 дона бодринг
  • 1 дона қизил булғоқ қалампири
  • 400 грамм мол гўшти
  • 1 чой қошиқ қизил аччиқ қалампир
  • 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • 1 чой қошиқ кориандр кукуни
  • 3-4 ош қошиқ соя соуси
  • 2 ош қошиқ 5 % цирка
  • 1 дона пиёз
  • 1/2 чой қошиқ шакар
  • 2 дона саримсоқ доначаси
  • 1 чой қошиқ туз
Тайёрлаш усули:
1. Бодрингни бошки қисмларини кесиб олинг, 2 ёки 3 қисмга бўлинг. Сўнг, яна 3-4 қисмга кесинг.
2. Ошхона тоғорачасига солиб, туз сепинг ва 15-20 дақиқага четга олиб қўйинг.
3. Мол гўштини юпқа, сомонча шаклда тўрғанг.
4. Тозаланган пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўрғанг.
5. Бодрингларни озгина сиқиб, ажралган шарбатини тўкиб ташланг. Қизил қалампир, кориандр, майдаланган саримсоқ ва шакарни солинг.
6. Товада қиздирилган ёғда гўштни солиб, баланд оловда қовуринг. Гўштдан сув ажралишни бошлаши билан пиёзни солинг, 1 дақиқа давомида қовуринг. Сўнг, соя соусини қуйинг ва яна 1-2 дақиқа давомида қовуринг.
7. Белгиланган вақт ўтиб, тайёрланган иссиқ гўштни бодринг устидан қуйинг.
8. Булғор қалампирини юпқа, сомонча шаклда тўрғанг ва бодринг устига солинг. Циркани айлантириб қуйинг ва 5 дақиқадан сўнг аралаштиринг. Салатни бутунлай совутинг.
9. Тайёр ва мазали салатни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Доллар салати

Гушт паррак килиб тугралади. Тухум, бодринг 2га булиб паррак тугралади. Кук пиёз йирик тугралади. Хамма масалликлар устига туз сепилиб, кейин аралаштирилади....

Тинатин рулети

Мўжизавий газак! Тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Баклажонли рулет

Газак учун ажойиб танлов! Тайёрланиши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Кискичбакали рулет газаги

Мўжизавий газак! Нозик ва жуда ҳам мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Вера салат

Баклажон йирик сомонча тугралиб, идишга солиниб, туз сепилади. Пиёз йирик тугралиб, ковурилади. 10-15 сониядан сунг баклажонни узидан чиккан сувидан ажратилиб пиёз устига солиниб, ковурилади....

Винегрет салати тайёрлаш - рецепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар

Винегрет хам байрам дастурҳони, хам кундалик тамаддилар учун жуда мос келадиган салат. Барчага маълумки, салатнинг асосини сабзавотлар ташкил этади ва бу организм учун жуда фойдалидир. Ўсимлик мойи бу холда маёнез ўрнини яҳши боса олади. Винегрет тайёрлаш хатто ёш бекаларда хам қийинчилик чақирмайди. Демак, мархамат....

Дудланган пишлокли салат

Барча масалликлар сомонча тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади....

Грек салат

Барча масалликлар кубик килиб тугралади. Таъбга караб туз, лимон суви ва ёг солиб, аралаштирилади. Эслатма: Зайтун ёги урнига салат (писта) ёгини ишлатиш мумкин....

Ноз-ноз салат

Товук гушти кулда майдаланиб, тухумга аралаштирилиб, ёгда ковуриб олинади. Алохида идишга сухарик, майдаланган саримсокпиёз, 1 ош кошик майонез солиниб, (таъбга караб кукат кушишингиз мумкин) аралаштирилади. Колган масалликлар кубик килиб тугралади ва алохида идишда аралаштирилади....

Куймокли салат

Тухумдан оддий куймок пишириб олинади. Барча масалликлар туртбурчак тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади....

Фикр қўшиш