🍛 Таомлар

Фаршли селд балиғи

2.2К марта ўқилди
Фаршли селд балиғи
Бу жуда ҳам мазали! Эътиборингизга таомнома учун чинакам янгиликни тақдим этамиз. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб ажойиб таъмни юзага келтиради. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 дона селд балиғи
  • 1/2 дона сабзи
  • 1 дона тухум
  • 40 грамм юмшоқ пишлоқ
  • 20 грамм сарёғ
  • 1 ош қошиқ зайтун ёғи
Тайёрлаш усули:
1. Селд балиғини ички қисмини тозаланг. Натижада 2 дона балиқ филеси тайёрланг.
Фаршли селд балиғи2. Ҳар бир балиқ филесини 5 мм қалинликда кесиб чиқинг.
Фаршли селд балиғи3. Кесилган балиқ гўштини майда тўрғанг, пиширилган тухум ва сабзини ҳам майда шаклда тўрғанг.
Фаршли селд балиғи4. Алохида идишда майдаланган масаллиқлар, эритилган сарёғ, қирғичнинг катта томонидан чиқарилган пишлоқни бирлаштиринг. Аралаштиринг.
Фаршли селд балиғи5. Стол устига озиқ-овқат плонкасини ёйинг ва зайтун ёғи суртинг. Балиқ филесини бир қисмини қўйинг. Устига тайёрланган асосдан солинг.
Фаршли селд балиғи6. Асос устидан иккинчи балиқ қисмини ёпинг. Озиқ - овқат плонкаси билан зич қилиб ўранг. 30 дақиқага музлатгичга қўйинг.
Фаршли селд балиғи7. Селдли рулетини 2-3 мм қалинликда, эхтиёткорлик билан кесинг. Лаганга теринг ва таъбга кўра кўкат билан безатинг. Мазали ва нозик газакни дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →