🍛 Таомлар

Пишлоқли мандаринлар газаги

2.2К марта ўқилди
Пишлоқли мандаринлар газаги
Байрам дастурхони учун ажойиб танлов! Нозик ва мазали газак! Таомнома учун чинакам янгилик. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 3 дона сабзи
  • 300 грамм юмшоқ пишлоқ
  • 2 дона тухум
  • 2 чой қошиқ қаймоқ
  • Таъбга кўра саримсоқ
  • 30 грамм сарёғ
  • Таъбга кўра зайтун доначалари
Тайёрлаш усули:
1. Тозаланган сабзини қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг. Сабзини эритилган сарёғда, таъбга кўра туз ва шакар солиб, бутунлай тайёр бўлгунча димланг. Сўнг, совутинг.
Пишлоқли мандаринлар газаги2. Пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг. Пиширилган, майда тўрғалган тухум ва саримсоқни қўшинг. 2 ош қошиқ қаймоқ ёки сметанани солинг ва бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг.
Пишлоқли мандаринлар газаги3. Қўлингизни сувуқ сув билан намланг ва тайёрланган пишлоқли массадан мандарин шаклида, зайтун доначасини ички қисмига жойлаштирган ҳолда юмалоқ шакллар ясанг. Юмалоқ шарчаларни сабзига юмалатинг.
Пишлоқли мандаринлар газаги4. Тайёрланган газакни 30 дақиқага музлатгичга жойланг. Дастурхонга тортишдан аввал кўкат шохчаси ёки лавр барги билан безатинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →