🍛 Таомлар

Гречкали паштет

2.7К марта ўқилди
Гречкали паштет
Жуда ҳам мазали ва тўйимли! Бутербродлар учун асос ва мазали газак ўрнини эгаллаши аниқ. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1/2 стакан гречка
  • 300 грамм товуқ жигари
  • 1 дона пиёз
  • 1 та кўк пиёз шохи
  • Зайтун ёғи қовуриш учун
  • Таъбга кўра сарёғ
  • Таъбга кўра туз ва мурч
  • 1/2 ош қошиқ булён
Гречкали паштетТайёрлаш усули:
1. Товуқ жигарини тозаланг, ювинг ва 10-15 дақиқа давомида қайнатинг.
Гречкали паштет2. Гречкани туз солинган сувда пиширинг.
Гречкали паштет3. Майдаланган пиёзни зайтун ёғида қовуринг.
Гречкали паштет4. Гречка, жигар ва пиёзни блендерда аралаштиринг ёки гўшт майдалагичдан 2 маротаба чиқаринг.
Гречкали паштет5. Сарёғни эритинг масаллиқларга қўшинг. Туз, мурч ва булённи қуйинг ва аралаштиринг.
Гречкали паштет6. Озиқ-овқат плонкасида колбаса шакллантиринг. Музлатгичга қўйинг.
Гречкали паштет7. Белгиланган вақт ўтиб, тайёр паштетни 3-4 мм қалинликда кесинг. Паштет бўлакларини лаганга теринг ва кўкат билан безатинг.

8. Янги нон бўлаги билан дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →