🍛 Таомлар

Қўзиқорин-картошкали рулет

3.4К марта ўқилди
Қўзиқорин-картошкали рулет
Мазали, тез ва тўйимли. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ажойиб газак ўрнини ва мазали пирог ўрнини ҳам эгаллайди. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 2 дона лаваш нони
  • 500 грамм картошка
  • 1 дона пиёз
  • 3 дона саримсоқ доначаси
  • 100 грамм шампинон (пиширилган)
  • 1 боғ кўкат
  • 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва қовуриш учун
  • Туз ва мурч
Тайёрлаш усули:
1. Картошкани туз солинган сувда, бутунлай тайёр бўлгунга қадар пиширинг. Бу вақт мобайнида майда тўрғалган пиёзни қиздирилган ёғда қовуринг. Шампинон, кўкат ва саримсоқни майдалаб тўрғанг. Пишган картошкадан пюре тайёрланг. Шампинон, пиёз, кўкат, саримсоқ, мурч ва тузни картошка билан бирлаштиринг ва аралаштиринг.
Қўзиқорин-картошкали рулет2. Картошка пюресини икки қисмга бўлинг. Лаваш нонининг 1 тасига пюренинг бир қисмини суртиб чиқинг. Иккинчи лаваш нонини ёпинг ва пюрени қолган қисмини суртинг.
Қўзиқорин-картошкали рулет3. Асос солинган лаваш нонини рулет шаклида ўранг. 2 см ҳажмда бўлакларга бўлинг ва ҳар томонлама товада қиздирилган ёғда қовуринг.
Қўзиқорин-картошкали рулет4. Мазали ва нозик рулетларни иссиқ ҳолда дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →