🥗 Салатлар

Помидорли брускетлар

2.5К марта ўқилди
Помидорли брускетлар
Италя ошхонасининг машҳур газакларидан бири. Жуда ҳам нозик ва мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 4 бўлак оқ нон
  • 400 грамм помидор черри
  • 20 каперси
  • 30 грамм зайтун доначаси (данаксиз, яшил ва қора)
  • Туз, мурч, орегано
  • Зайтун ёғи
  • Райҳон кўкати
  • 20 грамм песто соуси
  • Қуритилган помидор доначалари
Помидорли брускетларТайёрлаш усули:
1. Черри помидорини 2 ёки 4 қисмга бўлинг.
Помидорли брускетлар2. Зайтун доначалари ва каперсини майда бўлакларга бўлинг.
Помидорли брускетлар3. Кесилган масаллиқларни бир идишга жамланг. Қуритилган помидорларни солинг.
Помидорли брускетлар4. Қуритилган кўкатлар жамланмасидан солинг. Туз сепинг.
Помидорли брускетлар5. Зайтун ёғидан қуйинг ва аралаштиринг.
Помидорли брускетлар6. Нон бўлакларини тостр ёрдамида қуритинг. Қиздирилган това ёки газ печида тайёрлаш ҳам мумкин. Нон бўлакларини саримсоқ доначаси билан суртинг.
Помидорли брускетлар7. Нон бўлакларига тайёрланган аралашмадан солинг.
Помидорли брускетлар8. Райҳон шохчаси билан безатинг. Песто соусидан сепинг.
Помидорли брускетлар9. Италян ошхонасининг мазали газаки тайёр ! Дастурхонга тортинг ва яқинларингизни лол қолдиринг.
Помидорли брускетларЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →