Қовоқ сомса

Керакли масаллиқлар:
1. Думба ёғи - 200 гр.
2. Қовоқ - 1,5 кг.
3. Картошка - 1 кг.
4. Ун - 1,5-2 кг.
5. Омуҳта ёғ - 150 гр.
6. Туз ва зираворлар.
7. Туҳум (қатиқ) - 1 дона.

Тайёрланиши:
Омуҳта ёғ: қўйни чарви (ичак ва почка ёни) ёғлари эритилади. 100 гр эриган қўй ёғига 50 гр қиздирилган паҳта ёғи қўшилади.
Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий ҳамир қилинади. Ва бироз тиндириб қўйилади.

Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади.

Тинган ҳамир юпқа ёйилиб, омуҳта ёғ суртилади. Ҳамир рулет холига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Ҳамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка харакат қилиш лозим.

Сўнгра қийма солиниб, сомса тугилади. Сомсага шакл бериш сизнинг фантазиянгизга боғлиқ. Листга терилган сомсалар устига туҳум ёки қатиқ суртиб, мурч сепилади.

Ва олдиндан қиздирилган газ дуҳовкасида қизаргунича пиширилади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!