Норин

Норин шохона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Асосан йилнинг совуқ фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга қараб мол ёки от гўштидан тайёрлаш мумкин.
Ушбу таом 8-10 кишилик.
Керакли масаллиқлар:
1. Гўшт - 1 кг.
2. Туҳум - 2 дона
3. Ун - 1,5 кг
4. Ёғ - 150 гр.
5. Зира
6. Туз

Тайёрланиши:
Гўшт сувда 1 соат давомида қайнатилади. Пишгач, сувидан олиб, совутилади. Сўнг, майда сомонча (кокил) шаклида тўғралади.

Ун ичига туҳум чақиб солиниб, номокоб сувда ўртача қаттиқ ҳамир қориб, тиндириб қўйилади. Тинган ҳамир ўртача юпқаликда ёйилиб, тўртбурчак шаклида коса кенглигида кесиб чиқилади.

Бу бўлаклар шўр сувда пишириб олинади. Пишган ҳамирлар сувдан олингач, иссиқлигида дастурҳон устига ёйиб қуритилади. Бунда ҳамирлар бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун иссиқлигида тўлиқ ёйишга ҳаракат қилинг. Икки томони қуритилган ҳамирлар лаганга бир ҳил текисликда ораларига ёғ сурилиб, устма-уст таҳланади.

Таҳланган ҳамирдан узун ленталар кесиб олиниб, майда кокил қилиб тўғралади.

Тўғралган гўшт ва ҳамир зира билан аралаштирилади.

Таом дастурҳонга алоҳида идишда гўшт қайнаган шўрваси билан тортилади.
Эслатма: Гўшт олдиндан тузлаб, зиралаб қўйилса янада мазали бўлади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!