Ҳоним

Керакли масаллиқлар:
1. Қўй чарви ёғи ёки мол ёғи - 200 гр.
2. Картошка - 1,5-2 кг.
3. Пиёз - 1 кг.
4. Ун - 1-1,5 кг.
5. Помидор - 2 дона.
6. Туз ва зираворлар

Тайёрланиши:
Шўр сувга оддий ҳамир қорилади.

Ҳамир тингунча қиймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тўғралади. Чарви ёғ майда кубик тўғралади. Хамма масаллиқлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади.

Тинган ҳамир иложи борича юпқа қилиб ёйилади. Ёйилган ҳамир устига доғланган ёғ суртиб, сўнг қиймани бир ҳил қалинликда ҳамир устига сочиб чиқамиз.

Сўнг бир чеккасидан 10 см. қалинликда рулет холига келтириб ўраб чиқамиз. Хар 3-4 қаватдан сўнг ҳамирни узунасига кесиб, манти-қасқоннинг ёғ суртилган листига ўраб чиқамиз. Қасқонга сув солиб, қайнатилинади. Ва сув қайнаб чиққач, листлар қўйилиб, 40-45 дақиқа давомида пиширамиз.
Қизил қайла. Пиёз тўғралиб, қизиган ёғда, товада қовурилади. Сўнг, устига қирғичдан чиқарилган ёки майда тўғралган помидор солинади ва тузи ростланиб, бироз қовурилади.
Пишган ҳонимни керакли ҳажмда кесиб, ликопчаларга қўямиз. Дастурҳонга қизил қайла, қатиқ ва кўкат билан тортамиз.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!