Гречка палов

Керакли масаллиқлар:
1. Мол гўшти - 200 гр.
2. Гречка - 0,5 кг.
3. Картошка - 2 дона.
4. Помидор - 3-4 дона.
5. Пиёз - 2 дона.
6. Қизил сабзи - 1 дона.
7. Булғор қалампири - 2 ҳил 1 донадан.
8. Саримсоқ пиёз - 6-7 бўлакча
9. Селъдр кўкати

Тайёрланиши:
Хамма масаллиқлар кераклича ҳажмда майдалаб тўғралади.

Қизиб турган қозондаги ёғга пиёз солиб, новвот ранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёғ ва кўкат кетма-кет солиниб, қовурилади.

Тузи ростланиб, сув солинади. Сув хамма масаллиқларни кўмиб туриши шарт. Суви қайнаб чиққач, қозон таги олови пасайтирилади ва шу холатда 30 дақиқа қайнатилади.

Тозалаб ювилган гречка қозонга солиниб, олови баландланади. Бунда, қозоннинг хамма томони бир ҳилда қайнашига эътибор беринг. Суви тортилгач, қозон қопқоғи ёпилиб, олови ош дамлагандагидек пастланиб, 10-15 дақиқа димланади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!