🍛 Таомлар

Ҳолодес

5.4К марта ўқилди
Ҳолодес
Керакли масаллиқлар:

1. Мол оёғи - 2 дона.
2. Мол гўшти (қўл қисми) - 500-700 гр.
3. Саримсоқпиёз - 2 бош
4. Лавр япроғи - 4-5 дона
5. Мурч - 0,5 ош қошиқ
6. Туз

Ҳолодес
Тайёрланиши:

Мол оёғи сувда суягидан ажралгунича қайнатилади. Сўнг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, тўғраб, қайта солинади. Устига гўшт майда тўғралиб солинади. Гўшт пишгач, туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқпиёз солиб, яна 5-10 дақиқа қайнатилади.

Ҳолодес
Сўнг, шакл бериш учун идишларга қуйилиб, совутилади.

Ҳолодес
Эслатма: Безак учун пиёла тубига қайнатилган туҳумдан, анор доначаларидан фойдаланиш мумкин. Шакл бериш учун баклажкани тубини кесиб ишлатиш мумкин. Ёдингизда булсин, баклажка эриб кетмаслиги учун ҳолодец бироз совиган бўлиши лозим.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Норин
Таомлар

Норин

29-сентябр, 20187.5К
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К