🍛 Таомлар

Қовоқ димлама

5К марта ўқилди
Қовоқ димлама
Керакли масаллиқлар:

1. Ёғли қўй гўшти ёки думба - 200-300 гр.
2. Картошка - 9-10 дона.
3. Қовоқ - 1 дона.
4. Пиёз 2-3 дона
5. Булғор қалампири (қизил ва яшил) - 2 донадан
6. Бақлажон - 1 дона
7. Саримсоқ пиёз - 6-7 бўлакча

Қовоқ димлама
Тайёрланиши:

Хамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади.

Қовоқ димлама
Қовоқ димлама
Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). Хар бир қатлам орасига туз ва зираворларни соласиз (хохишга қараб).

Қовоқ димлама
Қовоқ димлама
Энг устига қовоқ бўлаклари солинади. Сўнг, қозон газга қўйилиб, таги баландланади ва устига 1 пиёла сув солиниб, қопқоғи ёпилади.

Қовоқ димлама
Суви қайнагач, олов пастланиб, 1 соат давомида димлаб пиширилади. 30 дақиқадан сўнг қозон қопқоғи очилиб, масаллиқ кавланади, яъни, тагидаги устига ва устидаги тагига туширилади ва димлашда давом эттирилади.

Бу таомга таъбингизга қараб гўшт солишингиз мумкин, ёки йўқ.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К
Норин
Таомлар

Норин

29-сентябр, 20187.5К