🍛 Таомлар

Қуймоқ

6.9К марта ўқилди
Қуймоқ
Керакли масаллиқлар:

1. Сосиска - 1 пачка
2. Туҳум - 10 дона
3. Ун - 2 ош қошиқ
4. Разриҳлител' (қавартма) - 1 чой қошиқ
5. Писта ёғи - 2 ош қошиқ
6. Туз

Қуймоқ
Тайёрланиши:

10 та туҳум идишга чақилади, ичига ун, разриҳлител' (қавартма), ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу хамма масса блендерда яҳшилаб аралаштирилади.

Қуймоқ
Қуймоқ
Дуҳовка листини ёғлаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу листни олдиндан қиздирилган дуҳовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.

Қуймоқ
Қуймоқ
Пишган қуймоқ бўлакларга бўлинган холда, хохишингизга қараб, безатилиб, дастурҳонга тортилади.
Бу эрталабки нонушта дастурҳонига тортиш учун қулай ва осон пишириладиган таомдир.

Ушбу қуймоқни туҳум пиширадиган товада хам пишириш мумкин. Товада пиширишдан олдин унинг катта-кичиклик ҳажмига эътибор қилинг. Ёдингиздан чиқмасин, қуймоқ пишиш жараёнида кўтарилади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳоним
Таомлар

Ҳоним

29-сентябр, 20189.2К
Норин
Таомлар

Норин

29-сентябр, 20187.5К