🍛 Таомлар

Товуқли котлет

4К марта ўқилди
Товуқли котлет
Керакли масаллиқлар:

1. Товуқ гўшти қиймаси - 0,5 кг.
2. Буҳанка нон - 1/4 қисми (чоракта).
3. Туҳум - 1 дона.
4. Зираворлар.

Товуқли котлет
Тайёрланиши:

Нон ивитилади, сўнг, сувидан силқитилиб, қиймага қўшилади. Устига туҳум чақилиб, яҳшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр бўлган қийма кичик бўлакчаларга бўлиниб, бироз тиндирилади. Товада ёғни бироз қиздириб, унга бўлакчалар керакли шакл берилган (япалоқлаган) холда солинади ва икки томони қизаргунича пиширилади. Бу котлетларни гарнирлар - пишган гуруч, макарон ёки картошка пюре билан тановил қилиш мумкин. Зираворлар ўрнига тайёр Роллтон кукунидан солинса, янада мазалироқ бўлади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →