Пигоди

Керакли масаллиқлар:
1. Ун - 1.5 кг.
2. Гўшт ёки қийма - 1 кг.
3. Карам - 1.5 дона
4. Соя ва зираворлар
5. Ҳамиртуруш - 1 қути

Тайёрланиши:
Ун идишга солиниб, ўртаси очилади ва ичига ҳамиртуруш, илиқ шўр сув солиб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ ҳамир қорилади. Ҳамирни ўраб, ошиши учун иссиқ жойга қўйилади.
Ҳамир ошгунича қийма тайёрланади:
Карам йирик тўғралиб, қозонда димлаб, қовуриб, бир оз юмшатилинади. Гўшт майда тўғралиб, зираворлар солиниб, карамга қўшилади. Ошган ҳамир майда туҳум катталигида зувалачаларга бўлиниб, бироз тиндирилади.

Тинган зувалачалар бармоқлар ёрдамида ёйилиб, ичига қийма солинади ва шакл бериб тугилади.

Манти қасқон листлари ёғланиб, тугилган пегодялар териб чиқилади. Ва 45 дақиқа давомида буғда пиширилади.
Тайёр таомни истеъмол қилишда тайёр сабзи ва лавлаги салатларидан, таъбга қараб маёнез ва кетчуплардан фойдаланиш мумкин.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!