🍛 Таомлар

Димлама

3.7К марта ўқилди
Димлама
Керакли масаллиқлар:

1. Гўшт - 1 кг.
2. Картошка - 1 кг.
3. Пиёз - 3 дона
4. Карам - 2 дона
5. Помидор - 1 дона
6. Қизил сабзи - 2 дона
7. Саримсоқпиёз
8. Зираворлар

Димлама
Тайёрланиши:

Гўшт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка бўлинади. Тоза қозон тубига гўшт бўлаклари териб чиқилади. Сўнгра тўғралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда хар бир қатлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тўғралган помидор ва саримсоқпиёз бўлакчалари солинади. Қозон газга қўйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар сепиб, қозон қопқоғи ёпилади. Қайнаб чиққач, олов паслатилиб, 1 соат давомида пиширилади.

Димлама
Тайёр бўлган таом ликопчаларда, устига кўкатлар сепилган холда, дастурҳонга тортилади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →