🍛 Таомлар

Булғор қалампирли дўлма

1 дақиқа 5.5К марта ўқилди
Булғор қалампирли дўлма
Керакли масаллиқлар:

1. Булғор қалампири - 0.5 кг.
2. Гуруч - 0.5 кг.
3. Мол гўшти қиймаси - 300 гр.
4. Картошка - 4 дона.
5. Пиёз - 3-4 дона.
6. Сабзи - 2 дона.
7. Саримсоқпиёз доначаси ва кўкатлар.
8. Зираворлар ва томат пастаси.

Булғор қалампирли дўлма
Тайёрланиши:

2 та пиёз майда тўғралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, қийма гўшти билан қўшилади. Тузи ростланиб, зираворлар қўшилади. Озгина томат пастаси хам қўшиш мумкин.

Тайёр қийма тозаланган (думи олинган) булғор қалампири ичига жойланади. Бунда қийма жойлашганидан сўнг қалампир ичига кўрсаткич бармоқ сиғадиган жой қолиши лозим. Бу гуручнинг ишиб, булғор қалампирни ёриб юбормаслиги учун керак.

Булғор қалампирли дўлма
Қолгап пиёз тўғралиб, артилган картошка ва сабзилар керакли бўлакларга бўлинади. Тоза қозон газга қўйилиб, ёғ солинади. Ёғ қизигач, пиёз солинади. Пиёз новвот ранг тусга киргач, устига картошка ва сабзилар солиниб, қовурилади. Озгинадан сунг томат пастаси, саримсоқпиёз бўлаклари ва селъдерей солиниб, қовуришда давом этилади.

Булғор қалампирли дўлма
Булғор қалампирли дўлма
Сўнг, туз-намаги ростланиб, сув солинади. Сувнинг кўп ёки камлиги хохишингизга боғлиқ. Таом сувли (шўрвали) бўлсин десангиз, кўпроқ сув солинг. Сув қайнаб чиққач, яна бир бор тузи кўрилади. Сўнг тайёр булғор қалампирлари солиниб, қайнадилади. Қайнаб чиққач, олов пастлатилинади. Қозонни хамма жойи бир текисда милтираб қайнашига ахамият берилади. 30 дақиқадан сўнг булғор қалампирлари шўрвадан олиб қўйилади.

Булғор қалампирли дўлма
Таом алохида ликопчада булғор қалампирлари ва косада шурваси солинган холда дастурҳонга тортилади.

Булғор қалампирли дўлма
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →