🍛 Таомлар

Питса

1 дақиқа 8.9К марта ўқилди
Питса
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 5-6 стакан.
2. Маргарин - 400 гр.
3. Туҳум - 2 дона.
4. Қатиқ - 0,5 литр.
5. Туз ва чой содаси - 1 чой қошиқ.

Начинка:

1. Қаттиқ пишлоқ - 400 гр.
2. Колбаса ёки сосиска - 400 гр.
3. Помидор - 3 дона.
4. Маёнез - 100 гр.
5. Қўзиқорин - 100 гр.
6. Оливка - 50 гр.
7. Оқ пиёз - 2-3 дона.

Питса
Питса
Тайёрланиши:

Идишга унни, газда эриган маргаринни, чой содаси ва тузли қатиқни солинади. Туҳумни биттасини сариғи олиб қўйилади ва қолгани идишга солиниб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ ҳамир қорилади ва 4та бўлакка бўлиниб, 30 дақиқага тиндирилади.
Ҳамир тингунича начинка тайёрлаймиз.

Начинка:

Пишлоқ қирғични йирик тишидан чиқарилади. Колбаса, помидор ва оқ пиёз ярим ой шаклида юпқа тўғралади. Қўзиқорин ва оливка юпқа тўғралади. Буларнинг хаммаси алохида идишда бўлиши лозим. Масаллиқлар 4 бўлак ҳамирга этиши учун тақсимланади. Начинка ўз хохишингизга қараб танланади, яъни масаллиқлар таркибига ўзгартириш киритишингиз мумкин.

Тинган ҳамир думалоқ шаклда қўл билан ёйилади. Четлари пишганда масаллиқ чиқиб кетмаслиги учун кўтариб қўйилади. Олиб қолинган туҳум сариғи ҳамир четларига суртилади.

Питса
Ҳамир устига тайёрлаб қўйилган начинка масаллиқлари қуйидаги кетма-кетликда қатлам (устма-уст) қилиб териб чиқилади: колбаса, қўзиқорин, оқ пиёз, помидор, оливка, маёнез. Таъбга қараб устини кўкатлар билан безаш мумкин

Питса
Питса
Питса
Питса
Сўнг олдиндан қиздирилган газ дуҳовкасига қизаргунича қўйилади. Пишишига 5 дақиқа қолганида, дуҳовкадан олиб, пишлоқ сепилади ва яна дуҳовкага қўйилади.

Питса
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →