🍛 Таомлар

Ток дўлма

8К марта ўқилди
Ток дўлма
Керакли масаллиқлар:

1. Қийма - 0.5 кг.
2. Пиёз - 4-5 дона.
3. Гуруч - 0,5 кг.
4. Картошка - 5-6 дона.
5. Сабзи - 1-2 дона.
6. Саримсоқ пиёз - 1 боғ
7. Ток барги.
8. Зираворлар.
9. Томат пастаси.

Ток дўлма
Тайёрланиши:

Гуруч тозаланиб, ювилади. Пиёзнинг 3 дан 2 қисми майда тўғралади. Қийма гўш, гуруч, тўғралган пиёз, зираворлар қўшиб қийма қиламиз.

Агар ток барглари тузланган (консерваланган) бўлса, муздек сувда яҳшилаб ювилади.
Барра (янги) ток барглари бўлса, иссиқ сувга юмшагунича солинади. Баргларни тескари томонига қийма қўйиб тугилади.

Ток дўлма
Ток дўлма
Қозонга ёғ солиб қиздирилади ва пиёз солинади. Пиёз новвотранг тусга киргунича қовурилади. Сўнг, картошка ва сабзи солиниб, бироз қовурилади.

Қовурилаётган массага томат паста, саримсоқ пиёз, зираворлар ва туз солиб, яна 2-3 дақиқа қовурилади. Сўнг, 1 коса сув солиб, қозон таги олови пасайтирилади.

Ток дўлма
Тайёр ўралган токлар қайнаб турган масса устига териб чиқилади.

Ток дўлма
Қозон таги олови баланд қилиниб, токлар кўмилгунича қайнаган сув солинади.

Ток дўлма
Суб қайнаб чиққач, олов ўртача пастликка тушурилиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Сўнг, олов палов дамланадиган пастликка тушурилиб, қозон қопқоғи ёпилади ва 30 дақиқа димланади.
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →