🍛 Таомлар

Балиш

9.2К марта ўқилди
Балиш
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 1 кг.
2. Туҳум - 1 дона.
3. Маргарин - 300 гр.
4. Қатиқ - 1 пиёла.
5. Истеъмол содаси - 0.5 чой қошиқ.
6. Картошка - 4 дона.
7. Думба - 50 гр.
8. Кўкатлар (ялпиз, жандиқ, исмалоқ).
9. Зираворлар.
10. Туз.

Балиш
Балиш
Қийма тайёрланиши:

Картошка, думба майда кубик қилиб тўғралади. Кўкатлар тозалаб тўғралади. Зираворлар қўшиб аралаштирилади.

Ҳамир тайёрланиши:

Ун ичига маргаринни тўғраб соламиз. Ва урвоқ холига келтирамиз.

Балиш
Қатиқни косага солиб, ва истеъмол содаси, туз, туҳум оқини қўшиб, яҳшилаб аралаштирамиз. Ва унли массага қўшиб, ҳамир қорамиз. Тайёр ҳамир 2га бўлинади ва тиндириб қўйилади.

Балиш
Балиш
Зуваланинг биттаси ёйилиб, дуҳовка листи ичига жойлаштирилади. Тайёрланган қийма солиниб, бир текисда тақсимланади. Устига иккинчи зувала ёйилиб, четлари бирлаштирилади. Устига туҳум сариғи суртилади.

Балиш
Олдиндан қиздирилган газ дучовкасида қизаргунича пиширилади.

Балиш
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →