🍛 Таомлар

Хонаки суҳарик

4.8К марта ўқилди
Хонаки суҳарик
Кўпчилигимизга маълум, хозирда дўконларда турли таъмли нон суҳариклари (кириэшкалар) сотилади. Болаларимиз уларни яҳши кўриб истеъмол қилишади. Лекин уларнинг хажми кам. Болаларимиз 1-2 қутисига туйишмайди. Фарзандларимизни янада ҳурсанд қилиш учун биз суҳарикларни уй шароитида тайёрлаймиз.

Керакли масаллиқлар:

1. Нон - 2 та.
2. Роллтон кукуни - 1 ош қошиқ.
3. Оливка (ўсимлик) ёғи - 2 ош қошиқ.

Хонаки суҳарик
Тайёрлаш:

Нон майда кубик холида тўғралади.

Тўғралган нон дуҳовка листига солиниб, олдиндан қиздирилган газ печига қизаргунича (10 дақиқагача) қўйилади.

Хонаки суҳарик
Печдан олиниб, катта идишга солинади ва роллтон кукуни, ёғ қўшилиб, аралаштирилади.

Иссиқ холида 15-20 дақиқага ўраб қўйилади.

Хонаки суҳарик
Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →