🍛 Таомлар

Чучвара

5.4К марта ўқилди
Чучвара
Керакли масаллиқлар:

Қийма гўшт - 300 г.
Ун - 500 гр.
Пиёз - 5-6 дона.
Картошка - 2-3 дона.
Туҳум - 2 дона.
Тайёр булъон (Галина бланка ёки Роллтон) - 1 пачка.
Туз
Зираворлар

Тайёрланиши:

1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та туҳум қўшиб, ҳамир қорилади. Ҳамир яҳшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади.
Қозонга сув солиниб газга қўйилади. Сув қайнаб чиққач, 2-3 дона майда тўғралган пиёз ва картошкалар солинади.
Энди қийма тайёрлаймиз.
Бунинг учун тайёр қийма гўштига қолган пиёзларни майда тўғраб, зираворлар билан туз-намагини тўғрилаймиз.

Чучвара
Чучвара
Чучвара
Тинган ҳамирни юпқа қилиб ёямиз. Ва 3 бармоқ энлигида тесмалар кесиб олинда. Бу тесмалар устма-уст таҳланиб, яна 3 бармоқ кенглигида кесилади.
Тайёр ҳамирга қийма солиб, чучвара тугилади.

Чучвара
Шу давргача қайнаб турган сувга тайёр булъон солиниб, кетидан чучвараларни соламиз. Чучваралар 10 дақиқа мобайнида пишади.
Чучваралар таъбга кўра кўкатлар ва сметана билан истеъмол қилинади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →