🍛 Таомлар

Кўк сомса

5.4К марта ўқилди
Кўк сомса
Керакли масаллиқлар:

1. Ёғли қўй гўшти - 0,5 кг.
2. Кўкатлар (исмалоқ, ялпиз, жандиқ, мотор)
3. Картошка - 7-8 дона.
4. Ун - 1 кг.
5. Омуҳта ёғ - 150 гр.
6. Туз ва зираворлар.
7. Қатиқ - 0,5 пиёла.

Тайёрланиши:

Омуҳта ёғ: қўйни чарви (ичак ва почка ёни) ёғлари эритилади. 100 гр эриган қўй ёғига 50 гр қиздирилган паҳта ёғи қўшилади.

Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий ҳамир қилинади. Ва бироз тиндириб қўйилади.

Кўк сомса
Кўкатлар тозаланиб, картошка ва гўшт кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади.

Кўк сомса
Кўк сомса
Тинган ҳамир юпқа ёйилиб, омуҳта ёғ суртилади. Ҳамир рулет холига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Кўк сомса
Ҳамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка харакат қилиш лозим.

Кўк сомса
Кўк сомса
Сўнгра қийма солиниб, сомса тугилади. Сомсага шакл бериш сизнинг фантазиянгизга боғлиқ. Листга терилган сомсалар устига қатиқ суртиб, мурч сепилади.

Кўк сомса
Кўк сомса
Ва олдиндан қиздирилган газ дуҳовкасида қизаргунича пиширилади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →