🍛 Таомлар

Гулкарам шўрва

3.2К марта ўқилди
Гулкарам шўрва
Масаллиқлар:
1. Гулкарам - 1 кг.
2. Гўшт - 500 гр.
3. Пиёз - 1 бош.
4. Сабзи - 2 дона.
5. Картошка - 3 дона.
6. Туз - таъбга кўра.
7. Зараворлар.
8. Кўкатлар (пиёз ва кашнич).

Тайёрлаш:
Мол ёки қўй гўштининг ёғлироқ жойи ва суякларидан солиб, пиёз қўшиб қайнатилади, сўнгра гулкарамнинг гул шоҳларини ўзагидан ажратиб, кубик шаклида тўғралган сабзи билан бирга қайнаб турган шўрвага солиб пиширилади. Шунингдек, шўрвага паррак қилиб тўғралган картошка солингандан кейин оловни пасайтириб, 20 минут дақиқа давомида милтиратиб қайнатилади. Сўнгра тайёр таомни косаларга сузиб, бетига кашнич ва кўк пиёз сепилган холда дастурҳонга тортилади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →