🍛 Таомлар

Гуручли товуқ шўрва

4.2К марта ўқилди
Гуручли товуқ шўрва
Керакли масаллиқлар:

1. Бутун товуқ - 1 дона
2. Гуруч - 0,5 кг.
3. Пиёз - 1 дона
4. Саримсоқ пиёз - 3-4 бўлакча
5. Кўкатлар
6. Зираворлар

Тайёрланиши:

Товуқ гўшти қозонга солиниб қайнатилади. Қайнаб чиққанидан сўнг кўпиги олинади. Олов ош дамланадиган пастликда пасайтирилиб, қозон қопқоғи ёпилади. Ва шу холатда 3 соат қайнайди.

Гуручли товуқ шўрва
Гуруч пишириладиган қозон (кашаварка)да пишириб олинади.

Гуручли товуқ шўрва
Пиёз ва кўкатлар (кашнич, кўк пиэз) тўғралади. Саримсоқ пиёз янчилади.

Гуручли товуқ шўрва
Зираворлардан янчилган кашнич уруғи, янчилган қизил қалампир, туз, ҳитой тузи, кунжут.

Гуручли товуқ шўрва
Тановул қилиш қоидаси:

Гуручли товуқ шўрва
Дастурҳонга барча кўкатлар, зираворлар, гуруч қўйилади. Косага маълум миқдорда товуқ гўшти ва шўрва солинади. Тановул қилишдан олдин, кўкат ва зираворлар таъбингизга қараб солинади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →