🍰 Ширинликлар

Маргаритка ширинлиги

5.6К марта ўқилди
Маргаритка ширинлиги
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 3-4 стакан
2. Туҳум - 3 дона
3. Маргарин - 250 гр.
4. Сметана - 200 гр.
5. Шакар - 1 пиёла
6. Кокос кукуни - 100 гр.
7. Майдаланган ёнғоқ - 1 стакан
8. Магиз - 1 стакан
9. Қавартма (разриҳлител') - 1 қути
10. Чой содаси - 1 чой қошиқ.
11. Қуюлтирилган сут (сгушҳёнка) - 0,5 пиёла

Маргаритка ширинлиги
Тайёрланиши:

Ун идишга солиниб, қавартма билан аралаштирилади. Унга уй хароратида юмшаган маргарин қўшилиб, уқаланади. Туҳум сариғи (оқидан ажратилиниб) унга солинади. Сметана ва чой содаси аралаштирилиб, унга қўшилиб, ҳамир қорилади. Ҳамир қўлга ёпишмайдиган юмшоқ бўлгунича ун қўшилади. Тайёр ҳамир 4-5 зувалага бўлиниб, тиндирилади.

Маргаритка ширинлиги
Маргаритка ширинлиги
Хар бир тинган зувала алохида ёйилиб, устига шакар билан кўпиртирилган туҳум оқи суртилиб, устига ёнғоқ ва магиз сепилади. Хохишга қараб магизни ўрнига мак сепиш мумкин ёки умуман магиз ишлатмаслик мумкин.

Маргаритка ширинлиги
Маргаритка ширинлиги
Сўнг у рулет қилиб ўралади.

Маргаритка ширинлиги
Маргаритка ширинлиги
Рулет ўртача катталикда кесилади. Ва дуҳовка листига терилиб, усти қизаргунича дуҳовкада пиширилади.

Маргаритка ширинлиги
Пишган пишириқлар устига қуюлтирилган сут суртиб, кокос кукунига ботириб олинади. Кокос кукуни ўрнига майдаланган ёнғоқ ишлатса хам бўлади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →