🍰 Ширинликлар

Қора шаҳзода ширинлиги

7.1К марта ўқилди
Қора шаҳзода ширинлиги
Керакли масаллиқлар:

1. Ун 2. Туҳум - 6 дона
3. Шакар - 2,5 стакан
4. Қатиқ - 1 литр
5. Салат ёғи - 0,5 стакан
6. Какао (Турция) - 4 ош қошиқ
7. Қавартма (Разриҳлител') - 1,5-2 пачка
8. Сода, уксус - 1 чой қошиқ

Қора шаҳзода ширинлиги
Глазур' учун

1. Какао (Турция) - 3 ош қошиқ
2. Шакар - 4 ош қошиқ
3. Қаймоқ - 3 ош қошиқ

Қора шаҳзода ширинлиги
Крем учун

1. Маргарин - 300гр.
2. Қайнатилган сут (варенний ирис) - 200 гр.

Қора шаҳзода ширинлиги
Пропитка учун

1. Аччиқ кофе - 0,5 пиёла

Тайёрланиши:

Қатиқга сода ва уксусни солиб, ачитиб қўямиз.

Идишда туҳум ва шакарни оппоқ бўлгунича кўпиртирамиз. Салат ёғи, қавартма, какао кетма-кетликда солиниб, устидан ачиган қатиқни солиб, аралаштирамиз.

Аралашмамиз суюқ кашасимон бўлгунича ун қўшилади. Дуҳовка листига озгина маргарин суртиб, аралашмани иккига бўлиб, қизиган дуҳовкада ўрта оловда пиширамиз.

Совутиб, пропитка қилиниб, кейин крем суртамиз. Креми ҳоҳишга қараб.

Энг устига глазур' қуйилади. Устини ҳоҳишга қараб безатса бўлади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →