🍰 Ширинликлар

Рогалик булочка

8.8К марта ўқилди
Рогалик булочка
Керакли масаллиқлар:

1. Сут - 200 гр.
2. Туҳум - 4-5 дона
3. Маргарин - 250-300 гр
4. Шакар - 3-4 ош қошиқ
5. Ўсимлик ёғи - 0,5 пиёла
6. Ачитқи - 1 ош қошиқ
7. Туз - 1 чой қошиқ
8. Ун

Рогалик булочка
Тайёрланиши:

2 стакан унга илиқ сут, шакар, ачитқи ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссиқ жойга ўраб қўйилади.

Рогалик булочка
Рогалик булочка
Туҳум ва ёғ аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва қўлга ёпишмайдиган юмшоқ ҳамир қорилади. Ҳамир 5 бўлакка бўлиниб, ҳар бир бўлак ёйилади.

Рогалик булочка
Рогалик булочка
Маргарин 5 бўлакка бўлиниб, ёйилган ҳамирлар устига суртиб чиқилади. Сўнг ҳамир ўралиб, рулет холига келтирилади ва целофан пакетга солиниб, музлаткичга 5-6 соатга қўйилади.

Рогалик булочка
Рогалик булочка
Музлаткичдан олинган ҳамир ўртача юпқаликда ёйилади ва 16 бўлакка бўлинади. Бу бўлакчалар ичига начинкани солиб, ўраб, усти безатилади ва олдиндан қиздирилган дуҳовкада пиширилади.

Рогалик булочка
Рогалик булочка
Начинка сифатида мак, майдаланган ёнғоқ, корица ёки ирис ишлатишингиз мумки. Устки безакка кокос қириндиси ёки шакар ишлатиш мумкин.

Рулет холига келтирилган ҳамир бўлакларини узоқ муддат сақлаб, биттадан хар куни нонуштага пиширишингиз мумкин.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →