🍰 Ширинликлар

Шоколадли пирог

5.2К марта ўқилди
Шоколадли пирог
Керакли масаллиқлар:

Ҳамир учун
1. Туҳум - 4 дона.
2. Ун - 3 стакан.
3. Маргарин - 200 гр.
4. Какао - 3 ош қошиқ.
5. Шакар - 1 пиёла
6. Қатиқ - 250 гр.
7. Разриҳлител' - 1 пачка
8. Чой содаси + сирка - 1 чой қошиқ
9. Долчин (корица) - 0,5 ош қошиқ.

Шоколадли пирог
Крем учун
1. Какао - 3 ош қошиқ.
2. Ун - 3 ош қошиқ.
3. Шакар - 1 пиёла.
4. Сут - 1 пиёла.
5. Туҳум - 2 дона.

Шоколадли пирог
Глазур' учун
1. Какао - 3 ош қошиқ.
2. Шакар - 3 ош қошиқ.
3. Сут - 0,5 пиёла.

Шоколадли пирог
Тайёрланиши:

Какао, шакар, ун, корица ва разриҳлител' аралаштирилади. Туҳум, қатиқ, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига қўшилиб, ҳамир қорилади. Тайёр массани 2га бўлиб, ёғланган листга қўл ёрдамида ёйиб чиқилади. Сўнг, олдиндан қиздирилган дуҳовкада ўртача оловда 15-20 дақиқа пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади.

Шоколадли пирог
Крем тайёрлаш:
Шакар, ун ва какао олдин аралаштирилиб олинади. Туҳум чақилиб, яҳшилаб аталанади ва сутга унли масса билан қўшилади. Газга қўйиб, қайнагунича кавлаб турилади.

Шоколадли пирог
Коржларга крем суртиб ёпиштирилганидан сўнг, энг устки қатламига глазур' суртилади.

Глазур' тайёрлаш:
Шакар ва какао сут билан аралаштирилади. Сўнг газга қўйиб, қуйилгунича кавлаб туриб, пиширилади.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →