🍰 Ширинликлар

Рулетли торт

4.7К марта ўқилди
Рулетли торт
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 2 стакан
2. Туҳум - 8 дона
3. Шакар - 1,5 стакан

Рулетли торт
Крем учун

1. Қаймоқ - 700 гр.
2. Қуюлтирилган сут (сгушҳенка) - 200 гр.

Рулетли торт
Тайёрланиши:

Туҳумлар сариғидан ажратилиб, оқи қаттиқ бўлгунича кўпиртирилади.

Сўнг, оз-оздан шакар солиниб, кўпиртиришда давом эттирилади. Қаттиқ бўлганидан сўнг, битта-биттадан туҳум сариғлари ва ун солиниб, аралаштирилади.

Аралашма листга текис қилиб ёйилиб, совиган дуҳовкада пиширилади.

Пишганидан сўнг, иссиқлигида нам сочиққа рулет қилиб ўраб, совутилади.

Ичидаги начинкасига, музлатилган малинага шакар аралаштириб, суртилади (сувини бироз силқитиб). Сўнг, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Кейин кичкина паррак қилиб кесилади ва думалоқ идишга териб, крем суртиб таҳланади. Якунида, идиш устга лаган ёпиб, тўмпарилади ва яна музлаткичга қўйилади.

Музлаткичдан олиниб, идиш аста кўтарилиб олинади ва дастурҳонга тортилади.

Эслатма: рулет ичига хохлаган начинка суртишингиз мумкин.

Ёқимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →