Эклер тайёрлаш ресепти - ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш

Эклер – франсузча десерт, қайнатма хамирдан тайёрланадиган юмшоқ ширинлик. Кўпинча начинка сифатида қайнатма крем ишлатилади, бироқ ўзгача таъмларни хуш кўрадиганлар учун мақолада шунингдек пишлоқ ва творогдан тайёрланадиган крем турлари ҳам келтириб ўтилади.
ЭКЛЕР УЧУН ҚАЙНАТМА ХАМИР
Керакли масаллиқлар:
Ун – 1 стакан
Сув – 1 стакан
Тухум – 4 та
Сариёғ – 150 г
Туз – ярим чой қошиқ.
Тайёрланиши:
Идишга сув қуйилади ва қайнатилади. Туз, сариёғ қўшиб аралаштирилади ва яна қайнашгача олиб борилади. Сўнг олов пасайтирилади ва кичик қисмлар билан ун солиб, аралаштиришда давом этилади, кейин идиш оловдан олинади. Хамир совугач, тухум қўшиб (битталаб), яхшилаб аралаштирилади.
Противен ёғлаб олинади ва қандолат халтачаси ёки намлаб олинган қошиқ ёрдамида узунчоқ қилиб хамир қуйиб чиқилади. Ҳар бири орасида камида 2 см дан жой қолиши керак, чунки пишиш давомида уларнинг ҳажми катталашади.
Эклер олдиндан 200 °Ц гача қиздирилган печда 30 дақиқа давомида пиширилади. Пишириқ хамири яхшироқ кўтарилиши учун печ тубига идишда сув қўйиш керак. Уларнинг юзаси бироз қизаргач, печдан дарҳол чиқариб олинади.
Қайнатма хамирли эклерлар тайёр, эндиги навбат уларни крем билан тўлдириш.
ЭКЛЕР УЧУН КРЕМ РЕТСЕПТЛАРИ
ҚАЙНАТМА КРЕМ ТАЙЁРЛАШ
Керакли масаллиқлар:
Тухум – 1 та
Шакар – 1,5 стакан
Сут – 0,5 литр
Крахмал – 2 ош қошиқ
Ун – 2 ош қошиқ
Сариёғ – 100 г
Ваниллин – таъбга кўра.
Тайёрланиши
Идишда сут, тухум ва шакар аралаштирилади, сўнг оловга қўйилади. Алоҳида идишда озроқ миқдорда сутда крахмал ва ун аралаштириб олинади, бунда барчаси яхши эриб, бир хил масса ҳосил қилиш керак. Сут қайнай бошлагач, аралашма сутга қўшилади, олов пасайтирилади ва тинимсиз аралаштириб турган ҳолда қайнагунча кутилади.
Масса қуюқлашганда, идиш оловдан олинади. Крем бироз совутилади, сўнг ванилин ва сариёғ қўшилади, яхшилаб аралаштирилади ёки миксер билан урилади. Эклернинг креми тайёр!
Ингичка учли қандолат халтачаси ёрдамида пишириқнинг пастки ёки ён томонинг икки жойидан тешиб, крем билан тўлдирилади. Тайёр ширинликни устидан шакар упаси сепиб ёки глазур қуйиб, дастурхонга тортиқ қилиш мумкин.
ТВОРОГЛИ КРЕМ
Керакли масаллиқлар:
Творог – 200 г
Шакар – 1 стакан
Қаймоқ – 200 мл
Ванилин.
Тайёрлаш:
Бир хил масса ҳосил бўлгунча творог ва шакар қаймоқ қўшиб эзиб аралаштирилади. Ванилин қўшилади, миксер билан уриб бироз кўпиртирилади. Крем тайёр. Юқоридаги усул каби пишириқ ичига киритилади.
ПИШЛОҚЛИ КРЕМ
Керакли масаллиқлар:
“Масцарпоне” пишлоғи – 250 г
Шакар упаси – 120 г
20-22% ёғли қаймоқ – 100 мл.
Тайёрланиши
Пишлоқ, шакар ва қаймоқ миксер билан яхшилаб аралаштирилади ва совутгичга қўйилади. Бироз совугач, эклерлар ичига солинади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!