Шоколадли глазур

Турли хил пишириқ ва ширинликларни безатишда глазурнинг ўрни катта. Шоколадли глазур тайёрлашда баъзи бир тавсияларга амал қилинса, у оқиб кетмайди, пишириққа мустаҳкам ўрнашади.
ГЛАЗУР ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 1
Керакли масаллиқлар:
Какао – 4 ош қошиқ;
Шакар – 12 ош қошиқ;
Сут – 8 ош қошиқ;
Сариёғ – 50 г;
Таъбга кўра ванилин.
Тайёрланиши:
1. Барча масаллиқлар тайёрлаб олинади. Сирли идишда шакар ва какао кукуни бир хилликка етгунча аралаштирилади.
2. Аралашмага илиқ сут қўшилади, шакар эриши учун идиш оловга қўйилади ва аралашма қайнатилади.
3. Қайнаб чиққач, олов ўчирилади. Аралашма бироз совугач, унга сариёғ қўшилади. Сўнг қуюқлашиши учун 30 дақиқага қолдирилади.
Глазур тайёр. Агар аралашма жуда қуюқ бўлиб кетса, уни оловга қайтариб, бироз сув қўшган ҳолда яна бир бор қайнатиб олиш кифоя. Қуюлтириш учун эса яна шакар қўшиш керак. Масаллиқларнинг юқоридаги нисбати бўйича глазурни исталган миқдорда тайёрлаш мумкин. Янада юмшоқ ва ҳаводор бўлиб чиқиши учун эса оловдан олгач, миксер ёрдамида уриб олиш тавсия этилади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!