🍰 Ширинликлар

Вафли тайёрлаш ресепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 хил усули

1 дақиқа 4.6К марта ўқилди
Вафли тайёрлаш ресепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 хил усули
Ушбу ресепт бўйича тайёрланадиган мазали ва ҳушбўй вафли етарлича кўп бўлади. Ширинликни конус ёки трубочка қилиб ўраб, таъбга кўра ичига начинка қўшишингиз мумкин.

Вафля тайёрлашда унинг қандай бўлиши маргариннинг қўшилишига боғлиқ. Агар хамирга бироз юмшаган маргарин қўшилса, пишириқ жуда қарсилдоқ ва нозик бўлади. Агар у зичроқ бўлишини истасангиз, у ҳолда маргаринни тўлиқ эритиб қўшиш лозим (мос равишда ун ҳам бироз кўпроқ қўшилади). Иккала ҳолатда ҳам пишириқнинг мазаси бир хил чиқади.

ВАФЛИ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 10
Керакли масаллиқлар:

1 стакан – 250 мл

Ун – 1 стакан
Шакар – 1 стакан
Қаймоқли маргарин – 200 г
Ванилин – 1 г
Йирикроқ тухум – 4 та
Тайёрланиши

Тухум шакар ва ваниллин билан ҳажми 2-3 баробарга кўпайгунча ва ранги бироз очлашгунча уриб кўпиртирилади. Кўпчиликка шакарни миқдори кўп кўриниши мумкин, лекин унинг миқдорини камайтирманг, акс ҳолда натижа ушбу ретсептдагидек бўлмайди. Ваниллин ўрнига қирғичдан чиқарилган лимонли ёки апелсин пўстини қўшиш ҳам мумкин.
Аралашмага хона ҳароратида юмшатилган маргарин қўшилади. Бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
Эндиги навбатда аста-секин элаган ҳолда ун қўшилади ва миксернинг энг паст тезлигида аралаштирилади. Хамирнинг қуюқлиги қаймоқдек бўлиши керак. Агар хамир эритилган маргарин қўшиб тайёрланадиган бўлса, бу ҳолда 1,5 стакан ун қўшилади.

Вафли тайёрлаш ресепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 хил усули
Биринчи вафлини пиширишдан олдин, қурилманинг ёхуд тованинг сирти ёғлаб олинади. Бир солганда бир ош қошиқ хамир қуйилади. Вафли эса қурилманинг кўрсатмаларига биноан пиширилади. Агар пишириқ ёпишиб қолаверса, бироз ун сепиб олиш кифоя.

Вафли тайёрлаш ресепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 хил усули
Вафлялар пишгач, уларни иссиқлигидаёқ дарҳол трубочка ёки конус қилиб ўраш керак. Пишириқнинг эгилувчанлиги ҳар сонияда камайиб боришини ёдда тутинг. Дастурхонга чой ёки қаҳва билан тортиқ қилинади. Ёқимли иштаҳа!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →