🥗 Салатлар

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари

3 дақиқа 4.3К марта ўқилди
Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Сезар салати сўнгги пайтда жуда машҳур бўлиб бормоқда. У кўплаб турли ресептларга эга, унга қисқичбақа, товуқ, курка гўшти, товуқ ёку бедана тухумлари, шампинён, бринза, пишлоқ, ёнғоқ, булғор қалампири ва ҳатто жўхори, майиз ёки ананас ҳам қўшиб тайёрланадиган турлари мавжуд. Ушбу мақолада эса анъанавий товуқ гўштидан тайёрланадиган сезар ретсепти келтирилади.

Салатнинг номланиши Рим императори Юлий Сезар билан ҳеч қандай боғлиқликка эга эмас. У салатни ўйлаб топган Сезар Кардини (Цаэсар Цардини) номига аталган.

СЕЗАР САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 6
Керакли масаллиқлар

Салат учун:

Товуқ филеси – 400 г
Айсберг салати – 1 бош
Черри помидорлари – 200 г
Пармезан пишлоғи – 100 г
Оқ нон – яримта
Саримсоқ – 2 тишча
Зайтун мойи – 3 ош қошиқ
Туз, мурч.
Соуси учун:

Тухум – 2 дона
Зайтун мойи – 60 мл
Хантал – 2 чой қошиқ
Лимон шарбати – 3 ош қошиқ
Саримсоқ – 2 тишча
Пармезан пишлоғи – 50 г
Туз.
ТАЙЁРЛАНИШИ
Соусини тайёрлаш:

Идишда сув қайнатиб олинади ва оловдан олинади. Тухум бутунлигича қайноқ сувга солиб, унда 1 дақиқа давомида ушлаб турилади, сўнг сувдан чиқариб олиб, хона ҳароратида 10-15 дақиқа давомида совутилади. У бирон идиш ёки блендер чашкасига чақиб солинади.

Тухум совуқ бўлмаслиги керак, уларни совутгичдан 1-2 соат олдин чиқариб, 10-15 дақиқа давомида илиқ сув солинган идишга қўйиб олиш керак.

Саримсоқ пўстидан тозаланади ва эзилади. Лимондан шарбати сиқиб олинади.
Пармезан қирғичнинг майда тишидан чиқарилади.
Соус учун барча масаллиқлар блендер идишига солинади ва бир хил масса ҳосил бўлгунча майдаланади. Сезар учун соус тайёр.

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Салатни тайёрлаш:

Дастлаб оқ бўлка нондан (ёки узун батондан) ярми кесиб олинади ва устки қавати олиб ташланади. Сўнг нон кубик шаклида кесилади.
Саримсоқ пўстидан тозаланади ва пичоқнинг ён томони билан эзилади, кичикроқ идишга солинади ва устидан зайтун мойи қуйилади. Идиш 20-30 сонияга микротўлқинли печга қўйиб олинади, бунинг натижасида мой ўзига саримсоқнинг хушбўйлигини олади.
Нон кубиклари противенга бир текис қилиб терилади ва бир хилда саримсоқли зайтун мойи суртилади. Противен ноннинг юзасида тилларанг тус ҳосил бўлгунча 10-15 дақиқага 180 °Ц гача қиздирилган печга қўйилади.
Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Товуқ филеси ювилади, иккига бўлинади, сўнг тахминан 10 см узунликдаги бўлакларга бўлинади. Гўштга туз ва мурч сепилади.

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Товага озгина зайтун мойини солиб, қиздирилади ва товуқ гўшти тилларанг тусга киргунча ҳар икки томонидан ўрта оловда қовуриб олинади. Гўштнинг ҳар бир қисми кичик бўлакларга бўлинади (бир бўлагидан бир портситя салат чиқади).

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Айсберг ювилади, баргалари ажратилади.

Ушбу турдаги салат баргининг оддий салат баргидан фарқи, соус қуйилганда юмшаб қолмаслигида. У доим қарсилдоқлигича қолади.

Айсберг барглари етарлича катта бўлакларга ажратилади.

Салат баргларини пичоқ билан эмас, қўллар ёрдамида бўлиш керак. Чунки металл билан алоқа қилиб, барглар аччиқ таъм бериши мумкин. Қолаверса, биринчи усулда уларнинг кўриниши ҳам чиройлироқ бўлади.

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Черри помидорлари ювилади ва тенг иккига бўлинади (агар каттароқ бўлса, чорак қисмга).
Пармезан сабзавотни арчиш учун пичоқ билан ингичка пластинкалар қилиб кесилади.

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклари
Энди, салат учун барча масаллиқлар тайёр бўлганда уни териш қолди. Ликопчага айсберг барглари терилади, устидан товуқ гўшти ва пармизан қўйилади. Кейинги қаватда сухариклар ва помидорлар терилади ва салтга соус қуйилади. Сезар салати тайёр, ёқимли иштаҳа!

Сезар салати - ресепти, босқичлари + расмлар билан, тавсиялар, соуси ва сухариклариТАВСИЯЛАР
Агар айсберг салатини топиш қийин бўлса, унинг ўрнига оддий салат баргларидан ёки пекин карамидан фойдаланиш мумкин.
Соусни тайёрлаш учун керак бўладиган масаллиқлар қўл остида топилмаса, яна бир ретеспти – маёнез, хантал, ўсимлик мойи, лимон шарбати ва саримсоқни аралаштиришдир.
Нонни кесиш муаммо бўлмаслиги учун тайёр саримсоқли сухарик сотиб олиш ҳам мумкин. Лекин улар уй шароитида тайёрлангани каби мазали бўлмайди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →