🥗 Салатлар

Оливе салати тайёрлаш ретсепти - колбаса ва гўштли тури, босқичлари, сирлари

3 дақиқа 5.4К марта ўқилди
Оливе салати тайёрлаш ретсепти - колбаса ва гўштли тури, босқичлари, сирлари
Оливе – салатлар қироли бўлиб, ҳар бир уй бекасининг байрам дастурхонида биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу маёнезли салатнинг ретсепти жуда оддий, уни тайёрлаш ва эслаб қолиш осон. Аксарият инсонларда ушбу салат янги йил шукуҳи билан боғланади. Қуйида унинг турли тайёрланиш усуллари келтирилади.

КОЛБАСАЛИ ОЛИВЕ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 7-8
Керакли масаллиқлар:

Қайнатилган картошка – 400 г;
Қайнатилган сабзи – 150 г;
Тузланган бодринг – 200 г;
Қайнатма колбаса – 300 г;
Консерваланган яшил нўхат – 1 банка;
Қайбатилган тухум – 6 дона;
Маёнез – 300 мл;
Кўк пиёз – 1 боғ (36 г);
Туз (хоҳишга қараб) – таъбга кўра;
Туйилган мурч (хоҳишга қараб) – таъбга кўра.
Туз масаласига келганда, ушбу ретсептда салатга туз солмаслик ҳам мумкин, чунки тузланган бодрингнинг тузи етарли бўлади. Қўшиш истаги бўлса, уни салатга охирида, таътиб кўргач солиш керак.

Колбасали оливе тайёрлаш босқичлари:

Картошка пўстлоғи билан қайнатилади, пишгач совутиб олинади, кейин пўстлоғидан тозалаб, майда кубик шаклида тўғралади.
Сабзи пўстлоғи билан қайнатилади, пишгач совутилади ва пўстлоғидан тозалаб, майда кубиклар шаклида тўғраб олинади.
Тухум ҳам қайнатилади, совугач, пўсти тозаланади ва майда кубик қилиб тўғралади.
Арчилган бодринг ва колбаса ҳам шу тарзда тўғрлалади.
Кўкпиёз майдаланади.
Идишга тўғралган сабзавотлар, колбаса ва яшил нўхат солинади, сўнг маёнез қўшиб аралаштирилади. Колбасали оливе салати тузи таътиб кўрилади, агар зарур бўлса, таъбга кўра яна қўшилади.
ТОВУҚ ГЎШТЛИ ОЛИВЕ ТАЙЁРЛАШ
Керакли масаллиқлар:

Товуқнинг тўш гўшти – 1 дона;
Картошка – 3-4 дона;
Йирикроқ сабзи – 1 дона;
Тухум – 3 дона;
Янги узилган бодринг – 1 дона;
Тузланган бодринг – 4-5 дона;
Консерваланган яшил нўхат – 1 банка;
Маёнез – 4 ош қошиқ;
Туз, мурч – таъбга кўра.
Тайёрланиши:

Картошка ва сабзи олдиндан қайнатиб қўйилади, бу уларнинг яхши совуши учун керак. Сабзавотлар мазали чиқиши сирларидан бири – улар қайнатиладиган сувга туз қўшиш керак.
Картошка, сабзи ва тухум пўстидан тозаланади.
Масаллиқлар тахминан нўхат катталигида кубик қилиб тўғраб олинади. Барчаси чуқурроқ идишда аралаштириб олинади.
Янги ва тузланган бодринг пўстидан тозаланади ва майда кубчалар шаклида тўғралади. Бодринглар аралашмаси масаллиқлар аралашмасига қўшилади.
Товуқ тўшчаси тузли сувда қайнатиб олинади. Аввал кўндалангига, кейин эса узунасига кесилади, сўнг кубик қилиб тўғралади.
Товуқ ҳам бошқа масаллиқлар сақланаётган идишга солинади ва барчаси яхшилаб аралаштирилади. Агар салат дарҳол столга тортиқ қилинмаса, бу ҳолда идиш устини озиқ-овқат плёнкаси билан маҳкам ёпиш ёки узоқ сақлаш учун ишлатиладиган идишга солиш ва совутгичга қўйиш тавсия этилади.
Маёнезга бир чимдим туз ва мурч солинади. Товуқли оливе салатига бевосита дастурхонга тортишдан олдингина маёнез қўшилади.
Салатни чиройли тарзда тортиқ қилиш учун махсус ҳалқачалар олиб, уни ликопчага қўйиб, ҳалқача ичига зич қилиб салат солиш мумкин. Сўнг устидан кўкатлар билан безатилади. Ёқимли иштаҳа!

КЛАССИК ОЛИВЕ САЛАТИ
Керакли масаллиқлар:

Ўртача катталикдаги қайнатилган картошка (бироз эскироғини олиш мақсадга мувофиқ) – 4 дона;
Сабзи – 1 дона;
Яхшилаб қайнатилган тухум – 4 дона;
“Докторская” колбасаси – 300 г;
Ўртача катталикдаги тузланган бодринг (янги узилгани ҳам бўлади) – 3 дона;
Консерваланган яшил нўхат – 1 банка (200 г);
Маёнез – 200-300 г;
Хоҳишга кўра кўра петрушка ва шивит барглари;
Туз, мурч.
Тайёрлаш босқичлари:

Оливе салати тайёрлаш ретсепти - колбаса ва гўштли тури, босқичлари, сирлари
Сабзи, картошка ва тухум яхшилаб қайнатиб олинади.
Тухум, картошка, колбаса ҳамда сабзи бир хил катталикда кубик шаклида тўғралади.
Бодрингни тўғраб олиб, суви сиқиб олинади, акс ҳолда салатда суюқлик кўпайиб кетади.
Тўғралган маҳсулотларнинг барчаси аралаштириш учун идишга солинади, консерваланган нўхатнинг суви тўкиб ташланади ва у ҳам масаллиқларга қўшилади. Якунида тузи ростлаб олинади ва мурч қўшилади. Тортиқ қилишдан аввал 1 соат совутгичда ушлаб олиш афзал.
ОЛИВЕ ТАЙЁРЛАШ СИРЛАРИ
Қуйидаги маслаҳатларга риоя қилсангиз, салат янада мазалироқ чиқади:

Барча масаллиқлар нўхатлар катталиги билан гармонияда бўладиган ўлчамли кубиклар қилиб тўғралиши. Бу ҳолда истеъмол вақтида бирининг таъми иккинчисиникидан устун келмайди. Қолаверса, кўриниши ҳам яхшироқ бўлади.
Анъанавий ретсептда қайнатма колбаса ишлатилади. Бироқ бу мол гўшти, товуқ гўшти ёки бошқа турдаги гўштдан фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Қай бирини танлаш албатта кишининг ўз хоҳишига боғлиқ. Бироқ айнан байрамона салат учун анъанавий ретсепт доирасидан четлашмаган маъқул.
Салат совутгичда узоқроқ сақланиши учун унга маёнезни бевосита дастурхонга тортиқ қилишдан олдин қўшиш керак.
Энг мос келадиган заправка – тенг нисбатларда аралаштирилган хонаки сметана ва ёғли маёнездир. Ёғсиз маёнезлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Салатга бодринг қўшмаслик ҳам мумкин. Масаллиқларнинг барчаси қайнатилганлиги боис, юмшоқ бўлади, бироқ бодринг уларнинг ичида ажралиб туради. Бодрингни ҳуш кўрмайдиганлар унинг ўрнини бошқа масаллиқлар улушини тенг миқдорда ошириш орқали қоплашлари мумкин.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →