Мужской каприз салати тайёрлаш ретсепти - усуллари, ресторанча варианти

“Мужской каприз” – кўпчилик энг севимли салатларидан бири ҳисобланади. Унинг таркибида турли гўштлар мавжудлиги сабабли, эркаклар кўпроқ уни хуш кўришади. Ушбу салатнинг афзаллиги – у жуда тўйимли ҳисобланади, ҳатто асосий таомнинг ўрнини босишга ҳам қодир.
МУЖСКОЙ КАПРИЗ САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 20 дақиқа | Портсиялар сони: 3
Керакли масаллиқлар:
Дудланган курка гўшти – 100 г;
Дудланган колбаса – 100 г;
Қайнатилган мол гўшти ёки қайнатма колбаса – 100 г;
Қази – 100 г;
Қайнатилган тухум – 1 та;
Қаттиқ навли пишлоқ – 100 г;
Маёнез – 200 г;
Безатиш учун салат барги, туз, мурч.
Тайёрлаш босқичлари:
Гўштли масаллиқлар ва пишлоқ сомонча шаклида қилиб тўғраб олинади, пишлоқдан бироз қисмини олиб қўйиш керак, у безатиш учун керак бўлади.
Тухум қирғичдан чиқарилади ёки гўштдан ингичкароқ қилиб тўғралади.
Салат учун идиш ёнига аввал салат барги қўйилади, сўнг масаллиқлар қаватма-қават қилиб терилади, ҳар бир қават устидан маёнез суртилади ва таъбга кўра туз ва мурч сепилади.
Энг устки қаватидан маёнез суртилгач, қирғичнинг кичик тишидан чиқарилган пишлоқ сепилади.
Аслида ушбу салатни тайёрлашнинг ретсепти жуда кўп, баъзи бирида фақат қайнатилган мол ва курка гўшти бўлса, бошқаларида пиёз, қўзиқорин, картошка, бодринг, ёнғоқ қўшилишини учратиш ҳам мумкин.
Юқоридаги ретсепт эса ресторан ва кафеларда кўп қўлланилади. Унда у ёки бу гўшт турини қайнатилган товуқ гўшти, мол тилига алмаштириш мумкин. Тажриба қилиб, ўзингиз учун энг мос бўлган ретсептни яратишингиз ҳам мумкин.
Ретсептда салат қаватма-қават қилиб тайёрланган, хоҳишга кўра уни аралаштирган ҳолда тортиқ қилиш мумкин.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!