Мимоза салати тайёрлаш - ретсепти, расмлари билан босқичма-босқич жараёни

“Мимоза” салати – пазандалик классикаси саналади. Майдаланган тухум сариғи билан безатилган ушбу салат гулларни эслатиб, дастурхонга байрамона қиёфа бағишлайди, шунинг учун Мимоза салати байрам маросимларида тез-тез тайёрланади. Салат жуда юмшоқ ва тўйимли саналади, қуйида унинг классик ретсепти сизга ҳавола этилади.
МИМОЗА САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 25 дақиқа | Портсиялар сони: 7
Керакли масаллиқлар:

Ёғда консерваланган балиқ – 200 г (1 банка);
Картошка – 300 г;
Сабзи – 200 г;
Пиёз – 100 г;
Қаттиқ пишлоқ – 150 г;
Маёнез – 250 г;
Тухум – 4 дона;
Кўкатлар (кашниш, шивит) – 50 г;
Тайёрлаш жараёни

Ишни сабзи, картошка ва тухумни қайнатиб олишдан бошлаш керак. Қайнатилган маҳсулотлар совутилиб, пўстлоғидан тозаланади.
Қирғичнинг кичик тишидан сабзи, картошка, тухумнинг сариғи ва оқи, пишлоқ чиқарилади. Барча масаллиқлар ҳозирча алоҳида идишчаларга солинади.
Салат тайёрланадиган ликопчага балиқ ёғи билан биргаликда солиниб, санчқи ёрдамида эзиб, текисланади. Устидан бироз маёнез суртилади.
Балиқ устидан тухумнинг оқи ёйилади, яна бир қават маёнез суртилади. Тухум оқидан сўнг навбат қирғичдан чиқарилган сабзига келади, у ҳам текис қилиб ёйилади ва устидан маёнез суртилади.

Пиёз майда қилиб тўғралади, идишга солинади ва устидан қайноқ сув қуйилади. Шу тариқа аччиғи кетиши учун 5-10 дақиқага қолдирилади.
Сабзи устидан пиёз, пиёз устидан эса картошка қўйилади. Туз ва маёнез қўшилади.
Кейинги навбатда пишлоқ терилади, устидан маёнез қуйилади ва текисланади.
Ва ниҳоят салатнинг сўнги қаватини тухумнинг сариғи ва кўкатлардан тайёрланган безак эгаллайди. Салат 2 соатга совутгича қўйилади, шундан сўнг у тайёр! Ёқимли иштаҳа!
ТАВСИЯЛАР
Қатламлар орасига маёнезни иложи борича камроқ ва бир текис қилиб ёйишга ҳаракат қилинг.
Энг аввало пиёзни иссиқ сувга солиб қўйсангиз, қолган ишларни бажаргунча у тайёр бўлиб туради.
Хоҳишга кўра балиқ ва картошканинг ўрнини алмаштириш мумкин, бу унинг таъмига таъсир қилмайди, бироқ ликопчани ювиш осонроқ бўлиши мумкин.
Совутгичга қолдиришга бефарқ бўлманг, акс ҳолда салатнинг қаттиқлиги йўқолади ва у “уваланиб” кета бошлайди.
Консерва танлашда унинг сифатига алоҳида урғу беринг, чунки салатга асосий таъмни айнан балиқ беради.
Пишлоқ жуда юмшоқ бўлса, уни қирғичдан чиқаришдан олдини 10 дақиқа музлатгичга қўйиш кифоя, шунда у яхши ўтади.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!