🥗 Салатлар

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар

2 дақиқа 3.7К марта ўқилди
"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Шуба остидаги селд ёхуд шуба салати энг машҳур русча салатлардан биридир. У салатсиз деярли ҳеч бир байрам, айниқса янги йил байрами ўтмайди. Салатни тайёрлаш ретсепти етарлича осон, ҳар бир бека буни уддалай олади.

ШУБА САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони 3-4
Керакли масаллиқлар:

Кам тузланган селд – 2 дона
Лавлаги – 2 та ўртача катталикда
Картошка – 2-3 ўртача катталикда
Сабзи – 1 дона
Пиёз – 1 дона
Тухум – 2 та
Маёнез – таъбга кўра
Туз, қалампир
Тайёрланиши:

Барча сабзавотлар ва тухум қайнатиб олинади, совутилади ва пўстидан тозаланади.
Бундан ташқари, сабзавотларни юмшагунча 1-1,5 соат печда пишириш ҳам мумкин.

Тузланган селд балиғи филега ажратилади, яъни гўшти суякларидан ажратиб олинади. Сўнг филе кичик кубикчалар шаклида қилиб тўғралади.
Пиёз арчилади ва майда қилиб тўғралади (блендерда майдалаш ҳам мумкин, фақат бўтқа бўлиб кетмаслигини назорат қилган ҳолда). Аччиғи кетиш учун қайноқ сув қуйиб, чайиб ташланади.
Барча сабзавотлар ва тухум қирғичнинг энг йирик тиши орқали чиқарилади, ҳар бири вақтинча равишда алоҳида-алоҳида идишларга олиб турилади.
Ҳар бир қирғичдан чиқарилган масаллиқлар алоҳида-алоҳида бўлган ҳолда тузланади, таъбга кўра қалампир сепилади, маёнез қўшиб аралаштирилади. Шунингдек масаллиқларга маёнез қўшиб аралаштирмасдан, қаватма-қават териш жараёнида уларнинг устидан бир қават қилиб суртиб кетиш ҳам мумкин.
Чуқурроқ салат учун идишга ёки шакл қўйилган ликопчага масаллиқлар кетма-кет қилиб терила бошлайди. Кетма-кетлиги:
Селд балиғи

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Кетидан картошка (маёнез+туз),

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Сўнг пиёз + мурч,

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Кейин сабзи (туз+маёнез),

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Тухум (у ҳам олдиндан маёнез билан аралаштириб олинган),

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Лавлаги (маёнез+туз+қалампир)

"Шуба остидаги селд" салати ресепти - тайёрлаш босқичлари, расмлар, тавсиялар
Сўнгги қават қўйилгач, ингичка қилиб маёнез суртилади ва безак сифатида қирғичдан чиқарилган тухум сепилади. Шуба салати тайёр, ёқимли иштаҳа!

ТАВСИЯЛАР
Салатани мазали бўлиши учун маёнезни етарли миқдорда (кам ҳам эмас, ортиқча ҳам эмас) қўшиш керак, акс ҳолда салат қуруқ ёки ўта ёғли бўлиб қолади.
Маёнезни нархи ёки калориясига қараб эмас, мазаси бўйича танлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳаддан ташқари ҳолатларда, салат қуруқ бўлмаслиги учун унга маёнез ўрнига ўсимлик мойи қўшиш мумкин.
Якуний тайёр бўлиши учун салатни озиқ-овқат плёнкаси билан ёпиб, бир кечага совутгичда қолдиринг.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →