🥗 Салатлар

Винегрет салати тайёрлаш - ретсепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар

1 дақиқа 4.7К марта ўқилди
Винегрет салати тайёрлаш - ретсепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар
Винегрет ҳам байрам дастурхони, ҳам кундалик тамаддилар учун жуда мос келадиган салат. Барчага маълумки, салатнинг асосини сабзавотлар ташкил этади ва бу организм учун жуда фойдалидир. Ўсимлик мойи бу ҳолда маёнез ўрнини яхши боса олади. Винегрет тайёрлаш ҳатто ёш бекаларда ҳам қийинчилик чақирмайди. Демак, марҳамат.

ВИНЕГРЕТ САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ
Тайёрлаш вақти: 50 дақиқа | Портсиялар сони: 4-5
Керакли масаллиқлар:

Лавлаги – 200 г;
Сабзи – 100 г;
Картошка – 200 г;
Тузланган карам – 100 г;
Тузланган бодринг (ёки маринадланган) – 100 г;
Кўк пиёз – 75 г;
Яшил нўхат (консерваланган) – 100 г;
Ўсимлик мойи – 50 мл;
Таъбга кўра туз, мурч, қалампир.

Винегрет салати тайёрлаш - ретсепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар
Тайёрланиши:

Картошка, лавлаги ва сабзи қайнатиб олинади, совутиб, пўстидан тозаланади.
Картошка, лавлаги, сабзи ва бодринг кубик шаклида тўғралади, кўк пиёз майдаланади.
Лавлагидан ташқари барча сабзавотлар идишга солинади, тузи ростланади, бироз ўсимлик мойи қўшилади ва аралаштирилади.
Лавлаги алоҳида идишга солиб, унга ўсимлик мойи қўшиб, аралаштирилади. Бу ҳолда юзаси ёғланган лавлагининг ранги бошқа сабзавотларга ўтмайди. Бироқ, тўқ қизил рангли салатни хоҳласангиз, лавлагини ҳам бошқа сабзавотлар билан биргаликда аралаштиришингиз мумкин.

Винегрет салати тайёрлаш - ретсепти, босқичлари + расмлари, фойдали тавсиялар
Лавлаги бошқа сабзавотларга қўшиб, аралаштирилади. Винегрет салати тайёр. Ёқимли иштаҳа!
ТАВСИЯЛАР
Сабзавотларни пўстлоғи билан бирга қайнатинг. Бу ҳолда уларда кўпроқ витамин сақланиб қолади. Сабзавотларни қайнаб турган сувга солиш керак.
Агар барча сабзавотларни бирга қайнатадиган бўлсангиз, даставвал сувга лавлагини солинг, чунки у энг қийин пишади (тахминан 60 дақиқа), кейинги ўринда сабзи (40 дақиқа), сўнг картошка (30 дақиқа). Сабзавотлар тайёр бўлгач, уларни бошқа идишга солинг, сувда асло қолдирманг. Акс ҳолда уларнинг таъми бузилади ва эзилувчан бўлиб қолади.
Салат тайёрлашдан олдин сабзавотларни совутинг. Иссиқ ёки илиқ сабзавотлардан тайёрланган винегрет сифати тезроқ бузилади.
Дастурхонга тортиқ қилиш. Салатни тортиқ қилишдан олдин уни 30-60 дақиқа совутгичга қўйиб олиш тавсия этилади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →