🥗 Салатлар

Смак салати тайёрлаш ресепти - босқичма-босқич + фото, тавсиялар

5.2К марта ўқилди
Смак салати тайёрлаш ресепти - босқичма-босқич + фото, тавсиялар
“Смак” салати жуда машҳур, деярли ҳар бир кафе менюсида мавжуд. Салатани тайёрлаш осон ва масаллиқларни топиш мушкул вазифа эмас. Аксарияти ҳар доим совутгичда бўлади. Шунга қарамай, салат жуда мазали саналади. Уни маёнез, сметана ёки зайтун мойи билан тўлдириш мумкин.

СМАК САЛАТИ ТАЙЁРЛАШ РЕСЕПТИ
Керакли масаллиқлар:

70-80 г қаттиқ пишлоқ;
3-4 та ўртача катталикдаги помидор;
2 дона саримсоқ;
1/2 шингил шивит;
100 г сухариклар;
Таъбга кўра туз, мурч;
Тўлдириш учун маёнез ёки сметана.
Тайёрланиши:

Пишлоқ сухариклар каби катталикда кубик қилиб кесилади. Помидорлар расмдагидек қилиб тўғраб олинади.

Смак салати тайёрлаш ресепти - босқичма-босқич + фото, тавсиялар
Идишга пишлоқ ва помидор солинади.
Шивит майда қилиб тўғралади, саримсоқ эзилади ва улар қолган масаллиқлар турган идишга солинади.
Таъбга кўра туз ва мурч қўшилади. Сўнг маёнез ёки сметана қўшиб, барчаси аралаштирилади.
Дастурхонга тортишдан олдин сухариклар қўшилади, акс ҳолда улар юмшаб қолиб, салатнинг таъми ва консистентсиясини бузади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →